currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларХориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин: муҳим 5 саволга жавоб

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин: муҳим 5 саволга жавоб

Ўзбекистон

calendar

03.11.2023

eye

4 577

Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин: муҳим 5 саволга жавоб© Фото: hudud24.uz

Қонунчиликда фуқароларнинг чет элдан Ўзбекистонга божхона тўловларини тўламасдан олиб кирадиган товарлари миқдори белгиланган. Бож тўламасдан ва декларация тўлдирмасдан қанча миқдордаги товарларни олиб ўтиш мумкин? Заргарлик буюмлари, тиллаларни-чи? Аэропорт орқали юк олиб ўтганда шартлар қандаю, чегарадан темир йўл ёки пиёда ўтганда қандай? Ўзбекистондан валютани қанча миқдорда олиб чиқиш кетиш мумкин? Hudud24.uz бугун шу каби саволларга батафсил жавоб беради.

  1. Қанча миқдордаги товарни бож тўламасдан олиб ўтиш мумкин?

Бунда товарларнинг қиймати фуқаронинг Ўзбекистонга кириш воситасига қараб фарқланади, масалан, аэропорт орқали ўтганда 2 000 АҚШ долларигача қийматдаги товар олиб ўтиш мумкин. Чегарадан поезд ва дарё орқали ўтганда эса ушбу қиймат 1 000 АҚШ долларидан, автойўл ёки пиёда чегарадан ўтилганда эса 300 (уч юз) АҚШ долларидан кўп бўлмаслиги керак.

  1. Олиб кириладиган товарлар миқдорига чекловлар қандай?

Божхона тўловларини тўламасдан олиб кириладиган айрим товар турлари ҳам тасдиқланган, унга кўра: – алкогол маҳсулоти, шу жумладан пиво – 2 литр; – тамаки маҳсулотларининг барча турлари – 10 қути; – атир ва ифор таратувчи сувлар – 3 та; – қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари – 65 грамм. Бундан ташқари, фуқаролар божхона тўловларини тўламасдан ҳар олти ойда 1 тадан маиший техника воситаларини (совутгич, кондиционер, музлатгич, кир ювиш машинаси ва бошқалар) олиб кириши мумкин, ҳозирги кунда 1 та телефон олиб кириш мумкин. 2024 йил 28 январдан эса фуқаролар чегарадан ҳар ўтганида 2 тадан телефон олиб ўтиши мумкин бўлади. Бошқа товарлардан 2 кг дан, аммо умумий оғирлиги 10 кг дан ошмаган ҳолда тўлов қилмасдан товарларни олиб кириш мумкин.

  1. Ўзбекистондан қанча товарни декларация тўлдирмасдан олиб кетиш мумкин?

Ўзбекистондан декларация тўлдирмасдан 5 000 АҚШ доллари миқдоридаги товарларни олиб кетиши мумкин. Олиб кетиладиган товарлар ушбу миқдордан ошганида декларация тўлдирилади.

  1. Тилла буюмлар учун чеклов борми?

Фуқаролар қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини декларация тўлдирмасдан олиб чиқиши мумкин. 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганлари эса декларация асосида олиб чиқилади. Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларни ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини уларнинг сертификатлари бўлганда Ўзбекистондан чекловларсиз олиб чиқиш мумкин.

  1. Ўзбекистондан қанча валюта олиб кетиш мумкин?

Ўзбекистондан 100 млн сўмга тенг хорижий валютани декларация тўлдирган ҳолда ҳеч қандай чекловларсиз олиб чиқиб кетса бўлади. 100 млн сўмдан кўп эквивалентга эга хорижий валютани олиб чиқиб кетишга йўл қўйилмайди. Фуқаролар Ўзбекистонга олиб кирадиган товарлари миқдори юқоридаги чекловлардан ошган тақдирда товарнинг божхона қийматидан 30 фоиз, лекин ҳар бир килограми учун 3 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда ягона тўловни тўлайди.

Дилмурод Ражабоев,

Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
862

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: