Ўзбекистон
25.01.2021
1 029

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевнинг ёзишича, Президент ва депутатлар сайлови уларнинг ваколат муддати тугайдиган йилда октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланмоқда. Амалда эса бу декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида эди. Маълум бўлишича, мазкур мазмундаги қонун лойиҳасига асосан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқиб қабул қилинган. Сайлов муддатининг ўзгартирилиши сайлов вақти қишнинг совуқ кунларидан кўра кузнинг илиқ ва қулай кунларига тўғри келишини англатади. Қонун лойиҳасида, шунингдек, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бир қатор бошқа қонунларга ҳам ўзгартириш киритилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Сартарош қонунчиликдаги қайси нормаларни бузди ва унга қандай жавобгарлик назарда тутилган?
Ижтимоий тармоқларда тарқалган сартарошнинг видеода кўринган ҳаракатлари жамоатчиликнинг кенг эътирозларига сабаб бўлди. Қонунчиликка кўра , инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.
Ҳар қандай ёшдаги фарзандлар контракти учун тўланган пуллар даромад солиғидан озод қилинади
Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.
Оилавий тадбиркорларга 5 нафаргача доимий ходим ёллаш ҳуқуқи берилди
Шунингдек, энди бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиш ҳуқуқига эга бўлади.
Кўпхотинликни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
Қонун билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.