currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларБугундан «Менинг йўлим» лойиҳасининг бу йилги мавсумига старт берилди

Бугундан «Менинг йўлим» лойиҳасининг бу йилги мавсумига старт берилди

Ўзбекистон

calendar

17.04.2023

eye

1 150

Бугундан «Менинг йўлим» лойиҳасининг бу йилги мавсумига старт берилди

17 апрелдан «Очиқ бюджет» ахборот порталида «Менинг йўлим» лойиҳасининг жорий йилги мавсумига старт берилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълум қилишича, лойиҳанинг жорий йилги мавсуми учун 312 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши режалаштирилган. «Менинг йўлим» лойиҳаси туман (шаҳар) бюджетларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун режалаштирилган маблағларнинг камида 50 фоиз қисмини фуқаролар фикри асосида йўналтиришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Лойиҳа доирасида таклиф киритиш 27 апрелгача давом этади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёнлари 28 апрелдан 7 май кунига қадар ўтказилади. Бу тизим «Ташаббусли бюджет» жараёнларидан фарқли ўлароқ бир йилда бир маротаба ўтказилади. Ушбу жараёнлар бевосита «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали амалга оширилади бунда, ахборот порталига ички йўлларнинг жойлашган манзили (геопозицияси), тўлиқ номлари, узунлиги, ҳолати (асфальтланган, таъмирталаб) ва бошқа маълумотлари тўлиқ киритилади ҳамда фуқаролар ички йўллар реестридан геомаълумотлар асосида тегишли ички йўлни танлаш орқали ўз таклифларини қолдириш имкониятига эга бўлади. Таклиф қолдириш механизми қуйидагича: Туман (шаҳар) бюджети параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларнинг камида 50 фоизи «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлаш учун йўналтирилади. Ахборот портали автоматик равишда таъмирлашга доир ўртача нархни ва туман (шаҳар) бюджети параметрларидан келиб чиқиб, ҳар бир туман (шаҳар) бўйича таъмирланадиган ички йўлларнинг умумий ҳажмини аниқлайди. Ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида ички йўлларни таъмирлашда таклифларни шакллантириш тартиби қуйидагича: 1. Ахборот портали орқали жамоатчилик фикри бевосита фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар асосида шакллантирилади; 2. Ахборот портали орқали таклифларни юбориш ҳамда овоз бериш жараёнида фақатгина вояга етган фуқаролар иштирок этишлари мумкин. 3. Фуқаролар ҳар йили ички йўлларни таъмирлашга фақат битта таклифни илгари суриши ҳамда битта таклифга овоз бериши мумкин. Фуқаролар ўзлари томонидан киритилган таклифга овоз бериши тақиқланади. 4. Ички йўлларни таъмирлашга доир таклифлар киритиш фуқаролар томонидан ахборот порталида тақдим этилган Ички йўллар реестридаги тегишли ички йўллардан бирини танлаш орқали амалга оширилади. 5. Ахборот портали орқали таклиф киритиш бевосита порталда рўйхатдан ўтиш орқали амалга оширилади. 6. Ҳар бир туман ва шаҳарларда билдирилган таклифлар бўйича берилган энг кўп овозлар сонидан келиб чиқиб, юқоридан пастга қараб сараланади.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: