currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларБугундан ўзбекистонликлар БААга визасиз бора олади

Бугундан ўзбекистонликлар БААга визасиз бора олади

Ўзбекистон

calendar

16.02.2024

eye

1 420

Бугундан ўзбекистонликлар БААга визасиз бора олади

Бугун, 16 февралдан Ўзбекистон ва БАА ҳукуматлари ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик баённомаси кучга киради.

Жорий йилнинг 16-январ куни Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ҳукумати ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик баённомаси имзоланган эди.

Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Акқулов ва БАА ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белхул томонидан имзоланган ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида бўлиши даврида виза талабларидан озод этилади.

Келтирилишича, Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 29 та давлатига визасиз боришлари мумкин, шу тариқа мамлакат “Passport Index”жаҳон рейтингида 69-ўринни эгаллаб турибди.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: