Ўзбекистон
08.07.2023
1 531

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида 16 туп дарахт ҳамда буталарни кесган фуқаро Қ.Қ.гa ҳукм ўқилди. Бу ҳақида вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати маълум қилган. Маълум бўлишича, жорий йилнинг 4 февраль куни Бухоро шаҳар Перидастгир кўчаси 3/7-уй ва Алпомиш кўчаси 14-уй орасида кўп қаватли уй-жой қурилиши бўлаётган ҳудуддан фуқаро Қ.Қ томонидан 16 туп дарахт ҳамда буталарни кесгани ва бу орқали ўсимлик дунёсига 266 миллион 400 минг сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланган. Шундан сўнг, Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган фуқаро Қ.Қ Бухоро шаҳар судида айбдор деб топилиб, унга нисбатан 1 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Шунингдек, фуқаро Қ.Қ.дан давлат фойдасига ўсимлик дунёсига етказилган 183 миллион сўм зарарни ундириш белгиланди ҳамда қолган 83 миллион 400 минг сўм қисми бўйича иш ҳолатларига аниқлик киритиш мақсадида ишнинг ушбу қисми Бухоро шаҳар прокуратурасига юборилган. Мавзуга доир: Жиззахда фуқаро ноқонуний дарахт кесгани учун салкам 27,5 млн сўм тўлайдиган бўлди
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.