currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларБухорода 2 яшар болани урган боғча тарбиячиси ишдан бўшатилди

Бухорода 2 яшар болани урган боғча тарбиячиси ишдан бўшатилди

Ўзбекистон

calendar

25.11.2023

eye

624

Бухорода 2 яшар болани урган боғча тарбиячиси ишдан бўшатилди© Фото: hudud24.uz

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги боғчалардан бирида тарбиячининг ўз тарбияланувчисини уриб, “тартибга чақираётгани” акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолатга вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат Когон шаҳридаги “Қуёшжон” оилавий нодавлат таълим ташкилотида рўй берган. 

Мазкур маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Когон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиш олиб борилган. Жараёнда ушбу ҳолат жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 9:30ларда Когон шаҳридаги “Қуёшжон” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлгани аниқланган.

Вазифасини қўпол равишда бузган тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

“Айни пайтда унинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, – дейилади муносабатда.

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
781

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
726

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
639

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
557

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар: