Ўзбекистон
03.01.2024
1 093

Бухоро вилояти Жондор туманида ўз уйида қиморхона ташкил этган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йил 21 декабрь куни кечқурун соат 20:30 ларда туманининг “Хумин” маҳалласида яшовчи шахс ўз уйи меҳмонхонасида бир гуруҳ қишлоқдошларини йиғиб қиморхона ташкил этиш ва уни ўтказиш жиноятини содир этган.
Қишлоқдош йигитлар манзилда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиб, қимор ўйнаб турганларида туман ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жондор тумани ИИБ томонидан Жиноят Кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Тошкентда товламачиликда гумонланаётган 2 нафар жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди. Товламачилик учун қандай жавобгарлик бор?
Гуруҳнинг бири аъзоси қидирувда.
Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик газ конденсати ўғирланди. Бунинг учун қонунчиликда қандай жавобгарлик белгиланган?
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 5 нафар шахс процессуал тартибда ушланган.
Фарғонада қимор ўйини ташкил этган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бундай ҳолатларда қандай жазо берилиши мумкин?
Тадбир давомида кассадан 84 млн 356 минг сўм, 3 минг 750 АҚШ доллари, 8 минг 741 Қирғизистон соми, қимор ўйинга келган шахслардан 14 миллион сўм пуллар, 14 дона хўроз, ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Тошкентда фирибгарликда гумонланган 2 киши қамоққа олинди. Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?
Улар ЖКнинг 168-моддаси билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида жиноят содир этганликда гумонланиб ушланган.