Life Style
06.04.2026
31

Ҳар бир ёш чет элда таълим олишни хоҳлайди, лекин бу орзуни ҳаракат орқали натижага айлантириш ҳар кимга ҳам насиб қилмайди. Баъзилар учун бу жуда узоқ мақсад ва қилиниши керак бўлган кўп ишлардек туюлади, бошқалар эса уни фақат имконияти бор, ўта юқори қобилиятларга эга инсонларгина амалга ошира олади, деб ўйлайди. Аслида эса ҳар қандай катта мақсад кичик, аммо изчил ташлаб келинган қадамлар орқали амалга ошади. Агар инсон аниқ режа тузиб, ҳар куни шу йўлда ҳаракат қилса, энг узоқ туюлган манзил ҳам аста-секин яқинлашади. Бу йўлни кўпчилик мувафаққиятли инсонлар босиб ўтган. Бу каби ёшлар ўртасида шаклланиши мумкин бўлган турли хил стеоритипларни синдириш учун, ҳозир АҚШда фаолият олиб бораётган ёш ҳуқуқшунос Элбек Ҳасановнинг босиб ўтган йўли мисолида тасдиқлашимиз мумкин. Унинг ҳуқуқ йўналишидаги таълим йўли шуни кўрсатадики, қатъият, меҳнат ва тўғри йўналиш орқали ривожланган мамлакатлардаги таълим тизимига кириш мумкин.

Машаққатсиз натижага эришиб бўлмайди
Бугунги кунда Элбек Ҳасанов мисолида айтганимиздек, соҳангиз бўйича билимларни чуқур ўрганиш учун, албатта чет элда таълим олиш бирламчи йўналишлардан бири бўлиб қолди. Элбек Ҳасанов ҳам бўлажак халқаро ҳуқуқ соҳасидаги юрист бўлиш учун, бу соҳада юқори чўққисига етган АҚШдаги шу соҳадаги Пенсилвания Давлат Университетининг Ҳуқуқ мактабини танлади. У ерда магистрлик даражасини қўлга киритди. Бу натижа бир кунлик ёки тасодифий муваффақият эмас. У кўп йиллик изланиш, қатъий интизом ва мақсад сари қилинган узлуксиз ҳаракатларнинг натижасидир.

Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади. Тил имтиҳонлари, ҳужжат топшириш жараёни, академик талаблар ва бошқа кўплаб босқичлар кўпчиликни қўрқитади. Аммо Элбекнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, агар ҳар бир босқични режа асосида ва сабр билан амалга оширилса, бу йўлни қийинчиликларсиз босиб ўтиш мумкин.
Ўзи эришган натижалар
Элбек Ҳасанов Самарқанд шаҳрида туғилиб ўсган. У ёшлигидан билим олишга жиддий ёндашган ва ҳуқуқ соҳасига қизиқиш билдирган. Университетга киришдан олдин, шу соҳа бўйича амалиёт олиб борган. Уни олдинда нималарни кутаётганлигини аниқлаган. Шу қизиқиш, тажриба уни кейинчалик Тошкент давлат юридик университетининг Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультетида таҳсил олишга олиб келди.
Университет даврида у нафақат назарий билимларга эътибор қаратди, балки ўз устида ишлаш, хорижий тилларни ривожлантириш ва халқаро имкониятларни ўрганишга ҳам катта аҳамият берди. Айнан шу даврда у келажакдаги мақсадларини аниқ белгилаб олди. Чет элда таълим олиш ғояси ҳам шу жараёнда шаклланди. Шунингдек, ҳуқуқ соҳасини амалда қандай ишлаши бўйича бир неча давлат ташкилотларида тадқиқотлар олиб борди.

У ўз билимини ривожлантириш, халқаро ҳуқуқ тизимини чуқурроқ ўрганиш ва глобал тажриба орттириш мақсадида АҚШдаги ва бошқа хорижий давлатлардаги магистратура дастурларига ҳужжат топширди. Натижада у Пенсилвания Давлат Университетининг Ҳуқуқ мактаби магистратура босқичида ўқиш имкониятини қўлга киритди.
Орзу ва ҳаракат ўртасидаги фарқ
Кўпчилик ёшлар чет элда ўқишни орзу қилади. Аммо фақат орзу қилиш инсонни манзилга олиб бормайди. Орзу билан натижа ўртасидаги энг катта фарқ — бурежа ва ҳаракатдир.
Элбек Ҳасанов ҳам айнан шунга амал қилган ҳолда ҳаракат қилган. У ўз олдига аниқ мақсад қўйиб, босқичма-босқич ҳаракат қилди. Тил билимини ривожлантириш, академик натижаларни яхшилаш, халқаро имкониятларни излаш ва зарур ҳужжатларни тайёрлаш каби жараёнларнинг ҳар бири алоҳида меҳнат талаб қилди. Бу жараёнда ҳар бир кичик қадам катта натижага олиб борадиган йўлнинг бир қисми бўлиб хизмат қилди.
Устозларнинг беқиёс ўрни
Ҳар қандай муваффақият ортида кўпинча инсонни тўғри йўналтира оладиган устозлар туради. Улар Сизни мутахассис бўлиб етишишингизда ёрдам беради, қўллайди. Элбекнинг таълим йўлида ҳам тажрибали устозларнинг маслаҳатлари ва йўл-йўриқлари муҳим роль ўйнади. Айниқса, юридик университетидаги тажрибали устозлари, унга келажакни олдиндан кўра билишига катта ёрдам берган.

Устозлар нафақат билим беради, балки талабага келажак имкониятларини кўришга, тўғри қарор қабул қилишга ва ўзига ишонч билан ҳаракат қилишга ёрдам беради. Айнан шундай қўллаб-қувватлаш кўплаб ёшларнинг катта марраларга эришишида муҳим омил бўлади.
Пул топиш учун эмас, билим олиш учун боринг
Чет элга кетаётган айрим ёшлар учун энг катта хатолардан бири — таълимдан кўра даромадни устун қўйишдир. Аслида эса чет элда ўқишнинг энг катта қиймати бу — билим, тажриба ва дунёқарашдир. Ўртадаги балансни ушлаш қийин, кўпчилик қийинчиликларга дучор бўлади. Лекин, ўқишга боришдан олдин аниқ қўйилган мақсадларни ҳеч қачон эсдан чиқариш керак эмас.
Агар асосий мақсад билим олиш бўлса, кейинчалик профессионал имкониятлар ҳам пайдо бўлади. Элбекнинг тажрибаси ҳам шуни кўрсатадики, узоқ муддатли муваффақият билим ва малакага асосланади.
Ҳаммасини борганда ўрганаман деманг
Кўпчилик ёшлар чет элга боргач, барча билим ва кўникмаларни ўша ерда ўрганаман деб ўйлайди. Аммо аслида тайёргарлик жараёни анча олдин бошланиши керак. Бу бакалавр босқичида қанча олдин бошланса, шунчалик мустаҳкам тайёргарлик бўлади.
Тил билими, мустақил фикрлаш, масъулият ва академик тайёргарлик олдиндан шаклланган бўлса, янги муҳитга мослашиш анча осон бўлади. Чунки, Сизни уни ўрганган бўласиз. Шу сабабли келажак режалари ҳақида ўйлаган ёшлар имкон қадар эртароқ тайёргарлик кўришни бошлашлари керак.
Ўрганилган билимларни амалда қўллаш муҳим

Билимнинг ҳақиқий қиймати уни амалда қўллай олиш билан ўлчанади. Университетда ўрганилган билимлар фақат назария бўлиб қолиб кетмаслиги керак. Уларни амалиётда қўллаш орқали инсон ўз профессионал салоҳиятини ривожлантиради.
Элбек Ҳасанов ҳам ўз таълим жараёнида ўрганган билимларини реал ҳаётдаги вазиятлар билан боғлашга ҳаракат қилиб келган. Бу эса унинг профессионал ривожланишида муҳим роль ўйнади.
Хулоса
Чет элда ўқиш кўпчилик ўйлагандек эришиб бўлмайдиган орзу эмас. Тўғри режа, қатъиятли меҳнат ва ўз устида ишлаш орқали ҳар қандай мақсадга эришиш мумкин. Элбек Ҳасановнинг таълим йўли ҳам шуни кўрсатадики, олдинга қўйилган ҳар бир кичик қадам инсонни катта натижаларга янада яқинлаштиради.
Бугунги ёшлар учун энг муҳим сабоқ шуки — орзу қилиш етарли эмас. Орзуни аниқ мақсадга айлантириб, ҳар куни шу йўлда ҳаракат қилиш керак. Ана шунда энг узоқ туюлган манзил ҳам бир кун келиб ҳақиқатга айланади.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?
Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.