Ўзбекистон
23.09.2023
2 004

Кеча, 22 сентябрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Эльмира Боситхонова, Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуриддинов ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди. Мулоқот давомида вазир ўринбосари болаларда кузатилган нохуш ҳолат дастлабки текширувларга кўра, дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмаслигини таъкидлаб, ҳозирда 20 га яқин анализ хулосалари олингани ва чуқурлаштирилган таҳлиллардан сўнг вазиятга аниқлик киритишини билдирди. “Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли хабарларга ишонавермаслик, бундай жараёнда фақатгина мутахассисларнинг фикрига таяниб ахборот тарқатилиши керак. Айни пайтда саломатлигидан шикоят қилиб келаётган ёш болаларнинг 85 фоизи соғлиги жойида, уйларига қайтишга бирин-кетин рухсат берилмоқда. Қолганлари куннинг бошида рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг ҳам аҳволи яхшиланиб бормоқда,” – деган Эльмира Боситхонова. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 16:00 дан бошлаб Наманган вилояти Чуст туманидаги 9 та болалар боғчаси тарбияланувчилари ва 2 та мактаб ўқувчилари — 70 дан ортиқ бола заҳарланиш билан касалхонага ётқизилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўрганиш якунланмагунча мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препарати истеъмолини вақтинча тақиқлади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Чуст туманида болаларнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат бўйича масъулларга топшириқлар берди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.