Ҳуқуқ
23.06.2026
28

Савол: Дарс тайёрламай келадиган ўқувчиларга бирор чора борми?
Жавоб: Дарс қилмай келадиган, мактаб ички тартиб-қоидаларини бузадиган ўқувчиларни жазолаш мумкин эмас, бу ҳақда Вазирлик бошқарма бошлиғи таълим-тарбияси муаммоли болалар билан қандай ишлаш ҳақидаги хабарида маълумот берган.
Ўқитувчи дарс тайёрлаб келмайдиган, мактаб ички тартиб-қоидасини бузадиган ўқувчиларни жазолаши мумкин эмас. Бироқ унинг ҳолатини боланинг ота-онаси иштирокида муҳокама қилиши мумкин. Агар ўқувчи ўзгармаса, у мактабнинг ички рўйхатига киритилади.
Шахс вояга етгунга қадар унинг хатти-ҳаракатлари учун ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар жавобгар бўлади. Ўқувчиларга тўғридан-тўғри жазо чорасини қўллаш қонунан мумкин эмас.
Албатта, агар ўқувчи дарсга тайёрланиб келмаса, уни муҳокама қилиш учун дарс вақти камлик қилади, ўқувчилар сони эса кўп. Ана шундай ҳолатда ўқувчига нисбатан қандай йўл тутиш кераклиги “Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”да белгиланган.
Дарсга тайёрланиб келмаган ўқувчининг синф раҳбари орқали ота-онасини хабардор қилиш керак. Ҳозир мактабларда Kundalik.com платформаси ҳам ишлаяпти. Бу платформага маълумот киритиш орқали ҳам ўқувчи дарс қилиб келмагани ҳақида ота-онани хабардор қилиш мумкин.
Нима бўлганда ҳам ўқувчиларнинг дарс қилишига ота-она жуда катта эътибор қилиши керак. Чунки бугун дарс тайёрлаган бола эртага давлат учун, жамият учун муҳим шахсга айланади ва бундай фарзанд ота-онанинг роҳатидир.
Улашиш:
Бошқалар
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Қарз шартномасини тузишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Уй-жойни иккиламчи ижарага бериш тартиби қандай?
Бугунги кунда кўчмас мулк бозорининг энг фаол тармоқларидан бири — бу уй-жой ижараси ҳисобланади.