Ўзбекистон
10.02.2024
1 110

Ўзбекистон мактабларидаги дарсда иштирок этмаётган ўқувчиларнинг хонадонига “Огоҳлантириш хати” юборилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Таъкидланишича, эндиликда ота-оналар ва маҳалла фаоллари иштирокидаги “мактаб — ота-она — маҳалла” ҳамкорлиги узвий ташкил этилади. Шу мақсадда ўқувчиларнинг дарсда иштирок этиш кўрсаткичлари ҳаққонийлигини таъминлаш учун “e.maktab elektron кундалик”ка ўқитувчилар ва синф раҳбарлари томонидан ўз вақтида қайдлар киритиб борилади.
Республикадаги барча мактабларга ота-оналарга юбориладиган “Огоҳлантириш хати” намуналари етказилган бўлиб, бу орқали дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлиги ҳам оширилади. Мактаб масъуллари томонидан шу намунадаги “Огоҳлантириш хати” тезкор равишда ўқувчиларнинг яшаш манзилларига етказилади.
Бунда ота-оналарнинг ўз фарзандларининг мактабга боришини таъминлаш масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси МЖтК 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун ҳар бир мактабга Миллий гвардия офицерлари бириктирилди.
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда
Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.
Мактабларда Ҳуқуқ синфлари ташкил қилинади
Ҳуқуқ синфига ўқувчилар “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанига қизиқувчи 8-синф ўқувчилари орасидан саралаб олинади.
Хусусий ўқув марказларига мактаблардаги хоналардан текин фойдаланишга рухсат берилади
Бунга оид Президент Қарори қабул қилинди.
Ўзбекистонда мактаблардаги давоматнинг энг паст кўрсаткичлари кузатилган ҳудудлар маълум қилинди
2023 йилда мактаблардаги давомат 82,5 фоизни ташкил қилган.
Ўзбекистондаги мактабларда қанча ўқитувчи ишлаши маълум қилинди
Кўрсаткич 2019/2020-ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 61,1 минг нафарга ошган.