currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларДавлат хизматлари соҳасида янги босқич

Давлат хизматлари соҳасида янги босқич

Ўзбекистон

calendar

30.10.2025

eye

135

Давлат хизматлари соҳасида янги босқич

Бугун, Адлия вазирлиги томонидан Чилонзор туман Давлат хизматлари марказида “Давлат хизматлари соҳасидаги сўнгги янгиликлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик фаоллари ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этди.

Давлат хизматлари департаменти бошлиғи Э.Махкамов тадбир иштирокчиларига соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда келгусидаги режалар ҳақида маълумот берди. Хусусан, 9 ойда 19,7 миллиондан ортиқ давлат хизмати кўрсатилгани, бу эса 2022 йилга нисбатан қарийб 2,5 баравар ўсишни билдириши таъкидланди. Бугунги кунда мамлакатимизда 208 та Давлат хизматлари маркази фаолият юритиб, уларнинг 84 таси давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган. Шунингдек, “Adliya QR” тизими жорий этилиб, фуқароларга ариза топшириш, тўловни амалга ошириш ва хизмат натижасини кузатиш имконини бермоқда.

Назорат тадбирлари натижасида қонун бузилиш ҳолатлари 3 баравар камайгани ҳам қайд этилди. Президентнинг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ–157-сон Фармони билан 2028 йилга қадар давлат хизматлари сони 900 тага етказилади, 30 турдаги ҳужжатларни топшириш талаби эса бекор қилинади.

Шу билан бирга, иштирокчилар томонидан берилган саволларга вазирлик масъуллари томонидан батафсил жавоб берилди. Тадбир якунида йиғилганлар учун Давлат хизматлари марказлари фаолияти билан визуал танишиш имконияти берилди.

Улашиш:

Бошқалар

10-октябр 2025, 04:44
695

Нотариус томонидан пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиш

Қонунчиликка кўра, нотариус қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда кредиторга топшириш учун қарздордан депозитга пул суммалари ва қимматли қоғозларни қабул қилиши мумкин.


24-октябр 2025, 04:21
605

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


21-октябр 2025, 11:03
573

Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?

Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.


20-октябр 2025, 04:32
509

Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар

Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.