Ўзбекистон
26.10.2023
1 295

Бугун Тошкент шаҳар судида “Док 1 Макс” иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд жараёнига судья Мусо Юсупов раислик қилмоқда. Бу галги суд мажлисида гувоҳлик берган солиқ хизмати ходими хорижий корхона томонидан дори воситаларини беморларга тавсия этганлик учун берилган норасмий рағбатлантириш пулларини ҳам даромад сифатида баҳолаб, солиқ ҳисоблаган. Аммо ҳимоячилардан бири бунга эътироз билдирди. Негаки ўша пулларнинг мамлакатимизга қандай йўл билан кириб келганлигининг аниқ манбааси, маълумоти йўқ. Бошқа бир гувоҳ Н.Ж. эса марказ масъулларига дори воситаларини ўз вақтида рўйхатдан ўтказиб ёки гувоҳномаси муддатини узайтириб берганлик эвазига миннатдорчилик тариқасида пул “узатилгани”ни маълум қилди. Бироқ қачон, кимга ва қанча миқдорда пул берганини эслолмади. У назарда тутган судланувчилар ҳам бу кўрсатмани инкор этди. Бундан ташқари, гувоҳ тариқасида сўралган суд-тиббий экспертизаси ходими вафот этган 65 нафар боладан атиги 17 нафарида, шунингдек 3 нафар оғир аҳволдаги болада текширув ўтказилганини таъкидлади. Адвокатлардан бирининг эътироз билдиришича, экспертлар 17 нафар боланинг “этилен гликол” моддасидан захарланиш оқибатида ўлганлиги тўғрисида умумий, 3 нафар оғир аҳволдаги боланинг ҳар бири бўйича эса алоҳида хулоса берилган. Қолган 48 нафар марҳум боланинг мурдаси умуман текширилмаган. Бинобарин, мазкур ҳолат бўйича кейинги суд мажлисларида паталоганатом, гистолог ва бошқа тиббиёт мутахассисларининг кўрсатмалари эшитиладиган бўлди. Суд 2023 йил 27 октябрь куни ўз ишини давом эттиради. Хуршид Султонов, “Инсон ва қонун” мухбири
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.