Ўзбекистон
22.09.2023
1 345

Бугун Тошкент шаҳар судининг “Dok-1 Maks” иши бўйича бошланган суд мажлиси давом этди. Суд жараёни судья Мусо Юсупов раислигида бўлиб ўтди. Маълум бўлишича, тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган судланувчилардан бири Э.Ж гувоҳлардан бирини ёлғон кўрсатма беришга ундагани ҳақида номаълум мурожаатчи томонидан ДХХ раисига шикоят келиб тушган. Шундан келиб чиқиб, судда иштирок этаётган давлат айбловчиси – Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Равшан Ражапов Э.Ж.га қўлланилган тилхат эҳтиёт чорасини ўзгартириб, қамоққа олиш хусусида илтимоснома киритди. Судлов ҳайъати маслаҳат уйига кириб чиққач, юқоридаги илтимосномани қаноатлантириш тўғрисида ажрим чиқарди. Судланувчи суд залидан қамоққа олинди. Суд мажлиси 2023 йил 27 сентябрь куни ўз ишини давом эттиради. Суднинг аввалги мажлисларида ҳиндистонлик тадбиркор ўзига тегишли корхонага инспекцион текширув тушишининг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудига «Док-1 Макс» сиропи каби яна бир талабга жавоб бермайдиган дорига рухсат олишга уринганини айтиб, агентликнинг собиқ ходимига 33 минг доллар берганини тан олган.
Хуршид СУЛТОНОВ,
“Инсон ва қонун” мухбири
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.