Ўзбекистон
19.07.2023
1 463

Қўшма Штатлардаги илғор клиникалардан бирида жаҳон тиббиёт амалиётида биринчи марта робот технологияси ёрдамида жигар трансплантацияси ўтказилди. 60 ёшли гепатит C туфайли келиб чиққан жигар циррози ва саратон касаллигидан азият чекаётган бемор иштирокидаги операцияни деярли тўлиқ робот-жарроҳнинг ўзи уддалади. Бош хирург эса “темир шифокор”нинг ҳаракатларини яқин атрофдаги консолдан назорат қилиб турди. “Трансплантация муваффақиятли ўтди. Муҳими, кўчириб ўтказилган жигар дарҳол ишлай бошлади ва бемор ҳеч қандай асоратларсиз дардидан халос бўлди”, – дейди жараёнга бошчилик қилган мутахассис доктор Одил Хон Маълум бўлишича, мазкур клиникада ўтган қисқа даврда робот технологияси ёрдамида 30 дан ортиқ буйрак трансплантацияси ва ўт йўллари, ошқозон ости бези ҳамда ошқозон билан боғлиқ бошқа юқори технологик муолажалар муваффақиятли амалга оширилган. Аммо экспертлар “ақлли қурилма” томонидан бажарилган жигар кўчириб ўтказиш амалиётини муҳим воқелик деб эътироф этмоқда. Чунки анъанавий усулда бу ўта мураккаб операцияни бажариш учун қорин бўшлиғида 10 ва 40 сантиметрлик иккита кесма ҳосил қилинади. Робот технологияси учун эса 1,5 ва 15 сантиметрдан иборат кичик кесма етарли. Бу эса жароҳатларнинг тез битишини таъминлайди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.