Ўзбекистон
09.04.2024
1 052
© Фото: hudud24.uzЖиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги «барак» усулида қурилган 2 мингга яқин эски уйлар ўрнида замонавий уйлар қурилади.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахда бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилди.
«Уй-жой ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш – доимо диққат марказида. Бу йил вилоятда 4,5 минг хонадонли 118 та уй-жой қуриш режа қилинган», – дейди давлат раҳбари.
Президент бу етарли эмаслигини қайд этиб, уй-жой қурилишини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади. Дўстлик туманидаги «барак» уйлар ўрнида янги уй-жой қуриш тажрибаси асосида қолган туманлардаги 2 мингга яқин эски уйлар ўрнида 50 минг хонадонли замонавий уйлар қуриш дастурини тасдиқлаш топширилди.
Шунингдек, Зомин, Бахмал ва Форишда ҳам уй-жой қуриш дастурлари бошланади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.