currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларЭнди кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

Энди кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

Ўзбекистон

calendar

23.09.2023

eye

1 360

Энди кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

Ўзбекистонда кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади. Бу бўйича “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Қарор билан Инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни hrm.argos.uz электрон платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Қарорга кўра: 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади. Кадрларга оид маълумот ва ҳужжатлар қуйидаги тизимларга автоматик юборилади: давлат органи тузилмаси, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари, қўшимча битимлар, вакант иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ЯММТ (my.mehnat.uz)га; қабул қилинган ички идоравий ҳужжат (буйруқ, қарор ва фармойиш)ларни ижрога қаратиш учун edo.ijro.uz ахборот тизимига; ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун зарур маълумотлар UzASBO дастурий мажмуасига киради.

Улашиш: