currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларЭнди мактаб-боғчаларда болаларга йод таблеткалари берилади

Энди мактаб-боғчаларда болаларга йод таблеткалари берилади

Ўзбекистон

calendar

13.09.2023

eye

1 504

Энди мактаб-боғчаларда болаларга йод таблеткалари берилади

Ўзбекистонда жорий йилнинг 20 сентябрдан бошлаб мактаб ва боғчаларда ҳафтада бир марта, чоршанба кунлари Йод куни бўлади. Ўша кунлари болаларга йод препаратлари тарқатилади. Бу профилактик доза бўлиб, зарарсиз. Ота-оналар тарқатиладиган йод препаратларини фарзандлари истеъмол қилишидан хавотир олмаса ҳам бўлади. Ўзи бу нима учун қилинмоқда? Чунки болаларда йод танқислиги қуйидагиларга олиб келиши мумкин: — ақлий қобилиятларнинг бузилиши; — ақл-идрокнинг пасайиши; — бўқоқнинг ривожланиши ва қалқонсимон безнинг дисфункцияси; — болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишини секинлаштириш; — кретинизм. Болаларда йод танқислигининг энг оғир оқибати уларнинг ақлий ва жисмоний ривожланишидаги кечикишдир. Ўзбекистонда йодни фақат таблетка шаклида ёки йодланган ош тузи орқали олиш мумкин. Ушбу дастур“Ёрқин миллат” деб номланади. Ота-оналар боланинг танасида етарли миқдорда йод бўлиши болага яхши ўқишга, мактабда, фанда, спортда ва бошқа соҳаларда янги марраларни эгаллашга имкон беришини тушунишлари жуда муҳим.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: