currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЭндиликда товарларнинг нархлари чет-эл валюталарига боғланиши мумкин

Эндиликда товарларнинг нархлари чет-эл валюталарига боғланиши мумкин

Ўзбекистон

calendar

27.01.2021

eye

877

Эндиликда товарларнинг нархлари чет-эл валюталарига боғланиши мумкин

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.  (ЎРҚ–669-сон, 22.01.2021 й.) “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, Президент қарорлари асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ва Ҳукумат орқали жалб этилган чет эл инвестициялари лойиҳалари бўйича Ўзбекистонда реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланиши мумкин. Илгари мазкур тартиб мавжуд эмас эди. Концессиялар билан боғлиқ муносабатлар “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Концессия лойиҳаларини рўёбга чиқариш давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Эндиликда фақатгина қиймати 1 миллион доллардан ортиқ лойиҳаларининг тендер ҳужжатлари ва давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларнинг лойиҳалари келишилади. Киритилган қўшимчалар билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат-хусусий шериклик соҳасидаги ваколатлари белгиланди. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига оид маълумотларнинг эълон қилинадиган қисми аниқлаштирилди. Хусусан, бунда қуйидаги маълумотлар расмий веб-сайтларга жойлаштирилади:

  • лойиҳа тарафларининг номи;
  • лойиҳанинг фаолият йўналиши;
  • лойиҳанинг жойлашган ери;
  • лойиҳани амалга ошириш муддати;
  • истеъмолчиларга реализация қилинадиган товарларнинг;
  • лойиҳанинг умумий қиймати;
  • давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳажми ва турлари.
Манба: Huquqiy axborot Пахтаобод тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси И.Умаров

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
15-январ 2021, 08:53
921

Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

cover image
20-апрел 2024, 11:54
1 692

Сартарош қонунчиликдаги қайси нормаларни бузди ва унга қандай жавобгарлик назарда тутилган?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган сартарошнинг видеода кўринган ҳаракатлари жамоатчиликнинг кенг эътирозларига сабаб бўлди. Қонунчиликка кўра , инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.

cover image
29-декабр 2023, 12:26
1 196

Ҳар қандай ёшдаги фарзандлар контракти учун тўланган пуллар даромад солиғидан озод қилинади

Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.

cover image
28-декабр 2023, 05:04
1 067

Оилавий тадбиркорларга 5 нафаргача доимий ходим ёллаш ҳуқуқи берилди

Шунингдек, энди бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиш ҳуқуқига эга бўлади.