currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЭртага Тошкентнинг айрим ҳудудлари табиий газ таъминотидан узилади

Эртага Тошкентнинг айрим ҳудудлари табиий газ таъминотидан узилади

Ўзбекистон

calendar

09.08.2023

eye

1 017

Эртага Тошкентнинг айрим ҳудудлари табиий газ таъминотидан узилади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилиши муносабати билан 2023 йил 10 август куни Тошкентнинг икки туманидаги айрим ҳудудлар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ маълум қилди. Қайд этилишича, соат 14:00дан 17:00гача Бектемир туманининг Мусаффо ва Соҳил маҳаллаларидаги 383 та аҳоли истеъмолчилари ва 12 та улгуржи истеъмолчиларга, 11:00дан 17:00гача эса Сергели туманининг Номданак, Кенг макон ва Қўшқўрғон маҳаллаларидаги 550 та аҳоли истеъмолчилари ва 16 та улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Улашиш:

Бошқалар

Мавзуга доир янгиликлар: