Ўзбекистон
19.09.2023
1 713

Фарғона вилоятида болали аёлни хизмат машинасига мажбуран солиб, олиб кетган пост-патруль хизмати ходим ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 18 сентябрь куни Фарғона шаҳар И.Каримов ҳамда Қувасой кўчалари чорраҳасида юз берган. “Пост-патруль хизмати ходимлари хизмат олиб бораётган вақтда видеотасвирдаги аёл тиланчилик билан шуғулланаётгани учун у билан профилактик суҳбат ўтказиш мақсадида аёлдан йўлнинг қатнов қисмидан четга чиқиши сўраган. Бундан аёлнинг жаҳли чиқиб, ходимларга қаршилик кўрсатган. Аёлни ИИБ га олиб кетмоқчи бўлишганда қўлидаги ёш боласини ерга ташлаб юбормоқчи бўлган пайт ходимлар томонидан ушлаб қолинган. Аммо ходимнинг кейинги ҳатти-ҳаракатлари жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган”, – дейилади хабарда. Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида хизмат текшируви ўтказилиб, касб одоби ва этикасига амал қилмай, ноўрин ҳаракатлар содир қилган ППХ ходими эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган. Шунингдек, вилоят ИИБ барча шахсий таркиби юқоридаги каби харакатларни содир этмасликлари юзасидан қатъий огоҳлантирилган.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Фарғона ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Олдинги ҳоким ўринбосари бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган.
Фарғонада тўй кортежи уюштирган 16 йигит 15 суткага қамалди
Йигит жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини ҳам бузган.
Фарғонада 1,5 миллиардлик уяли алоқа воситаларини яширинча олиб ўтаётган шахс ушланди
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Фарғонада 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди
Зилзила сезилиш кучи Фарғона вилоятида 4 балл, Андижон вилоятида 2-3 балл, Наманган вилоятида 2 баллни ташкил қилган.