currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларФарқи бор: фуқаролик-ҳуқуқий шартнома ва меҳнат шартномаси

Фарқи бор: фуқаролик-ҳуқуқий шартнома ва меҳнат шартномаси

Ўзбекистон

calendar

21.09.2023

eye

3 355

Фарқи бор: фуқаролик-ҳуқуқий шартнома ва меҳнат шартномаси

Ишга кирганингизда қўлингизга шартнома тутқизишади ва сиз уни ўқиб-ўқимай имзолайсиз. Асосийси, ишга кириб олдим-ку, энди яхши ишласам бўлди деб ўйлайсиз. Тўхтанг! Шартномани яхшилаб ўқинг. Иш берувчи нега фуқаролик ҳуқуқий шартномани (ФҲШ) афзал кўради? Меҳнат кодексидаги кафолатлардан ФҲШ асосида ишга ёлланганлар фойдалана олмайдими? Янги Меҳнат кодекси бўйича ФҲШ тузиш тақиқландими? Меҳнат шартномаси ва фуқаролик-ҳуқуқий шартнома қайси жиҳатларга кўра ўзаро фарқланади? Юқоридагилар ҳақида hudud24.uz колумнисти Неъматулло Замоновнинг мазкур мақоласида сўз боради. Буни билиш нима учун муҳим ва бу Сизга нима беради? Шахсларнинг келишув асосида ишга ёллаш, асосан, икки хил йўл билан амалга оширилади: меҳнат шартномасини имзолаш орқали ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида. Ишга кирмоқчисиз. Юқоридаги келишув турларидан бирини танлаш ихтиёрини сизга қолдиришди. Табиийки, сизга бериладиган кафолатлар қайси бирида кўпроқ бўлса, шунисини мақбул кўрасиз. Бу келишув турларининг ўзига хос жиҳатлари нималардан иборатлигини қуйида кўриб чиқамиз. Меҳнат шартномаси – кафолатлар калити Агар меҳнат шартномаси асосида ишга кирсангиз, сиз ходим сифатида штатга қабул қилинасиз. Бунда иш берувчи ва сизнинг ўртангизда меҳнат ҳуқуқий муносабатлари вужудга келади. Шунингдек, бу муносабат Меҳнат кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади. Бу шуни англатадики, энди қонунда белгиланган барча имтиёз-у кафолатлардан фойдалана оласиз. Дейлик, меҳнат таътили ёки зарур ўринларда моддий ёрдам олиш каби. Шу билан бирга меҳнат интизомига риоя этишингизга тўғри келади. Бундай қилмас экансиз, интизомий жазога тортилиб, ҳаттоки, ишдан ҳайдалишингиз ҳам мумкин. Келишув: сендан хизмат, мендан ҳақ – ФҲШ ҳақида Хўш, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома нима? Унда томонлар ходим ва иш берувчи сифатида муносабатга киришмайди. Бунинг сабаби шуки, мазкур турдаги келишув мазмунига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасидир. Унда томонлар буюртмачи ва ижрочи деб номланади. Булардан келиб чиқадики, икки томон ўртасида меҳнат ҳуқуқий муносабати вужудга келмайди. Бу шунчаки хизмат кўрсатиш юзасидан тузиладиган битим демакдир. Ундаги шартлар ҳам ихтиёрийлик асосида ўзаро келишилади. Томонлар ўртасидаги муносабатлар қонунга, хусусан, Фуқаролик кодексига зид бўлмаслиги зарур. Зеро, буюртмачи ва ижрочи ўртасидаги мазкур муносабат айнан Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлатлари нормалари билан тартибга солинади (Эътибор беринг, Меҳнат кодекси билан эмас). Муҳим: Демак, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишга кирганда меҳнат ҳуқуқий муносабати пайдо бўлмайди. Шу туфайли Меҳнат кодекси қоидалари ҳам бу турдаги муносабатларга татбиқ этилмайди. Бошқача қилиб айтганда, ФҲШ асосида ишга қабул қилинсангиз, меҳнат қонунчилигидаги кафолатлардан фойдалана олмайсиз: на туғруқ таътилини оласиз, на мажбурий прогул учун тўланадиган ҳақни ундира оласиз. Мана нега иш берувчилар одатда фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузишга “иштиёқманд” бўлишади. Фарқ нимада бўляпти?

  • Меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилишда меҳнат-ҳуқуқий муносабатлари вужудга келади. ФҲШ да ундай эмас; меҳнат шартномаси имзоланганда ходим штатга қабул қилинади. ФҲШ эса одатда муайян хизмат бажарилгунига қадар тузилади;
  • меҳнат шартномасида томонлар “иш берувчи” ва “ходим” деб аталса, ФҲШда “буюртмачи” ва “ижрочи” мақомида бўлади;
  • ФҲШда томонлар ўзлари хоҳиши билан шартларни, шу жумладан, ҳуқуқ-мажбуриятларни келишмоғи лозим. Меҳнат шартномаси эса ходим ва иш берувчига бериладиган аниқ қонуний кафолатлардан келиб чиқиб тузилади. Томонлар ўртасидаги келишув мана шу кафолатларни чеклаб қўймаслиги керак;
  • меҳнат шартномаси мавжуд бўлганда, ходим интизомий жавобгарликка торитилиши имконияти бўлади. ФҲШ бўйича томонлар мажбуриятни бажарамаганлиги учун жавобгарликни ўзаро келишиб, белгилашади. Бунда интизомий жавобгарликни қўллаб бўлмайди;
  • ФҲШ асосида муносабатга киришганда томонлар тенг ҳуқуқий мақомда бўлади. Меҳнат шартномаси имзолангач эса ходим иш берувчининг бўйсинувида бўлади.
Янги Меҳнат кодекси бўйича иш берувчилар ФҲШ туза олмайдими? Амалдаги Меҳнат кодексининг 11-моддаси учинчи қисмида қуйидаги норма келтирилади: “Ходим билан иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ҳақиқатда тартибга соладиган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар тузиш тақиқланади”. Ушбу норманинг мазмуни кўп ўринларда нотўғри талқин қилинмоқда. Бу қоида билан иш берувчининг фуқаролик-ҳуқуқий шартнома туза олиш ҳуқуқи чекланаётгани йўқ. Амалиётда айрим иш берувчилар томонидан қонунда белгиланган ходимларнинг манфаати ва уларга берилаган кафолатларни таъминлашдан қочиб, бунинг учун турли “йўллар” ахтариши кузатиларди. Шундай воситалардан бири ходим билан меҳнат шартномасини эмас, фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини тузиш бўлган. Энди бундай амалиётга чек қўйилди. Айтайлик, кафолатлардан қочиш илинжида иш берувчи ходим билан фуқаролик-ҳуқуқий тусидаги (“ниқобидаги”) шартномани тузган. Амалда якка тартибдаги меҳнат муносабатлари қўлланиляпти. Ходим иш берувчининг ғайриҳуқуқий ҳаракатини сезиб, судга мурожаат қилди. Улар ўртасидаги муносабат суд томонидан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб топиладиган бўлса, бу келишув тузилганидан бошлаб меҳнат шартномаси сифатида талқин қилинадиган бўлди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
862

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
17-апрел 2024, 11:53
1 545

Меҳнат шартномаси нима?

Меҳнат шартномаси ходим ва иш берувчи ўртасидаги тарафларнинг ўзаро ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишув

cover image
15-ноябр 2023, 08:08
2 593

Интизомий жазо турлари

cover image
7-ноябр 2023, 11:42
1 282

Бир кишининг номига 10 талаб шартнома тузилгани ростми? UzAuto Motors расмий ахборот берди

Ижтимоий тармоқларда оммабоп автомобиллар учун шартнома очилганидан кейин шартнома олишда адолатсизлик бўлаётган ҳақида хабарлар тарқалди.

cover image
23-октябр 2023, 14:00
3 379

Меҳнат шартномасини ўзгартириш: муҳим 7 саволга жавоб

Ишга кираётганда меҳнат шартномаси тузилади. Кейин уни ўзгартирса бўладими? Ходим буни талаб қила оладими? Иш берувчига-чи, меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартиришга рухсат бериладими? Бошқа ишга ўтказиш шартлари қандай? Hudud24.uz бугун меҳнат қонунчилигидаги шу ва бошқа масалаларга батафсил тўхталади.