Ҳуқуқ
05.11.2026
44

Фавқулодда вазиятлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди.
Ҳукумат қарори (606-сон, 03.11.2026 й.) билан «Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни баҳолаш ва қоплаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларга қуйидагилар киради:
- транспорт авариялари ва ҳалокатлари;
- кимёвий хавфли ва ёнғин-портлаш хавфи мавжуд бўлган объектлар;
- энергетика ва коммунал тизимларидаги авариялар;
- бино конструкцияларининг тўсатдан бузилиши ва бошқалар.
Қуйидаги ҳолатларда жабрланган шахсларга етказилган зарар тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш жамғармасидан тўлаб берилади:
- суд томонидан фавқулодда вазият учун айбдор шахслар аниқлангунгача бўлган даврда;
- белгиланган муддатда фавқулодда вазият учун айбдор деб топилган юридик шахслар ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан тўлиқ қоплаш имкони бўлмаган ҳолларда.
Жабрланган шахслар фавқулодда вазият юзага келган кундан бошлаб 30 кун мобайнида белгиланган шаклдаги аризани тўлдирган ҳолда тегишли комиссияга тақдим этадилар.
Комиссия далолатномасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари асосида қуйидаги шахсларга айбдор деб топилган юридик шахслар ёки уларнинг мансабдор шахслари ҳисобидан 1 марталик моддий ёрдам пули тўлаб берилади:
- фавқулодда вазият оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, болалари, ота-оналари ва қарамоғидаги шахслар) учун ҳар бир оила аъзосига тенг улушда – БҲМнинг 500 бараваригача миқдорида;
- фавқулодда вазият оқибатида оғир тан-жароҳати олган фуқароларга – БҲМнинг 200 бараваригача, ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган фуқароларга – БҲМнинг 150 бараваригача ҳамда енгил тан жароҳати олган фуқароларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.