currencies image

12 559,26 UZS

59,37

usd

currencies image

14 413,01 UZS

103,46

eur

currencies image

160,17 UZS

0,66

ru



АсосийЯнгиликларФирибгар уста

Фирибгар уста

Суд очерклари

calendar

07.02.2025

eye

478

Фирибгар уста

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган  навбатдаги жиноят ишининг «қаҳрамони» 34 ёшли Санжар Орипов (исм-фамилиялар ўзгартирилган). Якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланган бу йигит жиноят кўчасига кириб, текин даромад орттиришни  ўзига «касб» қилиб олди. Одамларнинг юмушларини тез ва соз бажаришга ёлғон ваъда бериб, ўзига бўлган ишончни суиистеъмол қилди. У Телеграм ижтимоий тармоғида уй-жойларни таъмирлаш хизматини таклиф  қиладиган «Премиум ремонт» деган канал  ҳам очди. 

 2023 йилнинг апрель ойида фуқаро Алибек  Мухторов билан танишиб, унга Навоий шаҳар Ғалаба шоҳ кўчасидаги квартирасини  237 миллион сўм эвазига тўлиқ таъмирлашга келишиб, ундан нақд ва пул кўчириш йўли билан жами 242 миллион 300 минг сўм пулни қўлга киритди. Уйни таъмирлаш ўрнига пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборди.

Бу ҳам камлик қилганидек, А. Мухторовнинг ремонт қилинаётган уйда усталар фойдаланиши учун топширилган музлаткич, ванна, раковина, ошхона раковинаси ва газ плитаси каби буюмларини талон-тарож қилиб, сотиб юборди.

Фирибгарликнинг ҳадисини олган Санжар яна бир фуқаро – Нодир Холматовнинг ишончига кириб, унга Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларда жойлашган 3 хонали квартирасини 240 миллион сўм эвазига тўлиқ таъмирлаш ва ошхона мебелларини ясаттириб беришга келишган, аммо мижоздан қўлга киритилган 200 миллион сўм пулни уйни таъмирлашга эмас, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Тез орада фирибгарнинг тузоғига яна бир ўлжа илинади. Хонадонини таъмирлаб бериши учун Санжарга 200 миллион сўм тўлаган О. Хидиров ҳам  чув тушганини афсуски кеч англайди.

Одамларни ишонтириб,  миллион-миллион пулни олиб, арзимаган пул тўлаб ёлланма ишчиларни ишлатиб, ишларни ўлда-жўлда, чала қолдириб, кейин қорасини кўрсатмай юрган, аслида чучварани хом санаган  «уста»нинг  олғирлиги уни суд залига етаклайди.

 Судда судланувчининг ўзини оқлаш учун айтилган «эртаги» эса  «Бировнинг ҳаққи бировга буюрмайди» деган мақолни ёдга солади.  Унинг айтишича, фирибгарлик йўли билан топилган 350 миллион сўм пулни олиб, Тошкент шаҳрига иссиқ қозон сотиб олиш учун борган Санжар Ўрикзор бозори ёнида ўзига тегишли автомашинасини қолдириб, бозорга кириб кетганида машинада қолган ҳамёнини ўғирлаб кетилгани  агар рост бўлса... «ўғрини қароқчи урди» дегани шу! Айтишича, у бозорга бориб, кузатув камераларини ўрганди, аммо автомашинасини қолдирган жойда кузатув камераси йўқлиги боис ўғирланган пулини топа олмади. Мижозларга келишилган вақтда хонадонларини таъмирлаб бермагани эса ундан ҳам қимматга тушди. Унга ишониб юрган одамларнинг ишончи йўқолди, С. Ориповнинг устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлишди.  

Судда С. Ориповнинг қилмишлари етарли далиллар билан ўз исботини топди. Судланувчи Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбли, деб топилиб, 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

                                                                Дилобар ПАРДАЕВА,

                          жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар
суди судьяси,

                                                                Маруса ҲОСИЛОВА,

                                             «Инсон ва қонун» газетаси мухбири

Улашиш:

Бошқалар

24-май 2025, 04:11
1 115

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


29-май 2025, 05:38
1 029

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


5-июн 2025, 07:00
1 025

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


23-май 2025, 05:42
980

Малака ошириш даврида ходимга ҳайфсан бериш мумкинми?

Қонуннинг 48-моддаси Давлат фуқаролик хизматчисига интизомий жазо қўллаш мумкин бўлмаган бир қатор ҳолатларни белгилайди.