Ўзбекистон
02.04.2024
1 502

Қонунчилик палатасида Солиқ кодексининг 227-1-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритилишини назарда тутадиган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Тадбиркорлар у ёки бу сабабли маҳсулотни маркировкаламаган ёки дўконига автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситаларини ўрната олмаган тадбиркор охирги ҳисобот чорагида эга бўлган соф тушумни жарима шаклида тўлашга мажбур бўлаётганди.
Қонун лойиҳаси билан Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартиришга кўра, эндиликда фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган молиявий жарима миқдори қарийб 98 фоизга қисқартирилмоқда.
Яъни, юқоридаги ҳуқуқбузарликни содир этган тадбиркор уч ойлик соф тушумни эмас, шу тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик молиявий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Қонун Қуйи палатада қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.