Life Style
29.04.2025
179
Шартномавий муносабатларда кўп қўлланиладиган ва бизга таниш бўлган ибора — “форс-мажор” ҳақида кўп эшитганмиз. Форс-мажор, яъни енгиб бўлмайдиган кучлар, шартнома тузувчи томонларнинг иродасига боғлиқ бўлмаган, уларнинг бажариш имкони йўқ бўлган ҳолатларни англатади. Бу ҳолатлар табиий ёки ижтимоий ҳолат бўлиши мумкин, масалан, ёнғин, зилзила, сув тошқини, коронавирус пандемияси ёки ҳудудлардаги оммавий тартибсизликлар каби фавқулодда воқеалар.
Шартнома тузувчи томон ўз мажбуриятларини бажаришига монеълик қилган ҳолатни қандай қилиб, енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолати эканлигини кўрсатиб беради?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрда қабул қилинган “Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида”ги 625-сон қарорида форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш бўйича давлат хизматларининг маъмурий регламенти белгиланган.
Форс-мажорни тасдиқлаш тартиби
Юқоридаги ҳужжатга кўра, шартнома тарафларининг мажбуриятларини бажаришни имконсиз қилган енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатини расман тасдиқлаш учун электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ҳаракат қилинади. Унга кўра, давлат хизматлари орқали енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатини тасдиқлаш учун қуйидаги ишлар бажарилади:
1. Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтиш;
2. Сўровнома тўлдириш ва зарур ҳужжатларни порталга юклаш;
3. Электрон рақамли имзо ёки Mobil-ID билан тасдиқлаш.
Талабгорлар тўлдирган сўровномада шартнома ва қўшимча келишувларнинг нусхалари, бажарилган мажбуриятларнинг тасдиқловчи ҳужжатларини (банк томонидан бериладиган маълумотнома, ҳисобварақлар) илова қилиши керак. Талабгорга барча ҳужжатларни тўлиқ топшириш ва сўровномани имзолаш талаб этилади.
Форс-мажор сертификатини олиш
Ваколатли орган (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги) форс-мажор ҳолатини тасдиқлайдиган сертификатни бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни 13 иш куни ичида қабул қилади. Агар сертификат берилса, бу ҳақда ЯИДХП орқали талабгорга хабар берилади.
Рад этиш сабаблари
Сертификат бериш рад этилиши мумкин, агар:
▪️ Сўровномадаги ҳужжатлар нотўғри ёки бузилган бўлса.
▪️ Форс-мажор оқибатида шартнома мажбуриятлари бажарилмаган бўлса.
▪️Шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошланмаган ёки содир бўлмаган енгиб бўлмайдиган кучлар оқибатида бажарилмаган бўлса.
▪️Давлат органлари ёки хўжалик бирлашмаларининг хулосаси билан форс-мажор ҳолати тасдиқланмаса.
Талабгорнинг ҳуқуқлари ва қайта кўриб чиқиш
Агар талабгор белгиланган камчиликларни бартараф қилиб, қайта сўровнома тақдим этса, ваколатли орган 5 кун ичида қайта кўриб чиқишни амалга оширади. Бундай ҳолатда йиғим ундирилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш бўйича қонун ва тартиблари шартнома тарафларига енгиб бўлмайдиган кучлар ҳақида аниқ тасаввур ва асослантирилган қарор қабул қилиш имкониятини беради. Бу жараёнда электрон давлат хизматлари, талабгорнинг ҳуқуқлари ва ҳуқуқий механизмлар аниқ тартибда кўрсатилган бўлиб, унинг самарали амалга оширилиши бизнес ва жамият учун муҳим аҳамиятга эга.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Нималар муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланмайди?
«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига кўра қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектларига нималар кирмаслиги баён қилинган.