currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларФорум доирасида “Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш” “Legal Tech” электрон ахборот тизими тақдимоти ҳам бўлиб ўтди

Форум доирасида “Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш” “Legal Tech” электрон ахборот тизими тақдимоти ҳам бўлиб ўтди

Ўзбекистон

calendar

23.04.2021

eye

1 123

Форум доирасида “Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш” “Legal Tech” электрон ахборот тизими тақдимоти ҳам бўлиб ўтди

“Ҳуқуқий ахборот: замонавий муаммолар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги давра суҳбатида ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш – “Legal Tech” электрон ахборот тизими ҳақида маълумот берилди. Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш – “Legal Tech” электрон ахборот тизими — Президентимизнинг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” Стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонига асосан жорий этилган. Қулайлиги нимада? “Legal Tech” электрон ахборот тизими (yurxizmat.uz) кичик ва ўрта бизнес вакиллари, аҳолининг кам таъминланган қатламларига, шунингдек, бошқа фуқаро ва ташкилотларга юристлар (адвокат) иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни (аризалар, шартномалар, ташкилотларниннг таъсис ҳужжатлари в.ҳ.) автоматлаштирилган ҳолда (конструктор орқали) электрон шаклда тайёрлаш имконини беради. Сайт харитаси қуйидагича: Хусусан, мазкур сайт 6 та бўлимдан иборат. * судга оид ҳужжатлар; * шартномалар, келишув, битимлар; ишончномалар; * корпоратив ҳужжатлар; * шахсий таркибга оид ҳужжатлар; * ариза, илтимосномалар намуналари; * нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар. Тизим фаолиятининг асосий мезони фойдаланувчиларга белгиланган категориялар орқали тайёр ҳужжатни чиқариб беришдан иборат. Бунда фойдаланувчи ўз хоҳишига кўра ҳужжатни чоп этиши ёки тегишли форматда сақлаб олиши мумкин бўлади. Тизимнинг ишга туширилиши аҳоли, тадбиркорлар билан бир қаторда давлат органларига ҳам катта қулайлик яратадиган ҳуқуқий база бўлади. Чунки ҳозирги кунда Ўзнетда ҳуқуқий ҳужжатларнинг бепул базаси мавжуд эмас эди. Бу эса, ўз навбатида, ҳуқуқий ҳужжатлар тузишда ортиқча вақт ва ресурс сарфланишига сабаб бўлаётган эди. Эндиликда интернетдан фойдаланиш имконига эга бўлган ҳар бир шахс ҳужжатни тизим орқали тўғридан-тўғри  расмийлаштириб олиши мумкин. Тизим, шунингдек, аҳоли давлат органларига ҳужжат намунасини сўраб мурожаат қилишини камайтириши билан ҳам аҳамиятли бўлиб, бунинг ўрнига уларнинг вақтларини бошқа устувор вазифаларга йўналтириш имконини ҳам беради. Энг асосийси, ҳужжатлар намуналарини нотўғри расмийлаштириш орқали юзага келадиган оворагарчиликларнинг олди олинади. Натижада арзимаган ариза тўлдириш учун ҳам адвокат ёки ҳуқуқшуносга мурожаат қилишга зурурат бўлмайди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: