currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларФранция бош вазири ўз лавозимини тарк этди

Франция бош вазири ўз лавозимини тарк этди

Содда талқин

calendar

09.01.2024

eye

1 163

Франция бош вазири ўз лавозимини тарк этди

Франция бош вазири Элизабет Борн истеъфога чиқди. Бу ҳақда Елисей саройи баёнотида айтилади.

Унда айтилишича, мамлакат президенти Эммануэл Макрон истеъфони қабул қилган ва Борнга бажарилган ишлар учун миннатдорчилик билдирган.

Давлат раҳбари, шунингдек, Элизабет Борннинг “фидойилик ва қатъиятлилигини” қайд этган.

Маълумот учун, Элизабет Борн 2022 йилнинг май ойидан бери Франция вазирлар маҳкамасига раҳбарлик қилиб келмоқда. У Франция тарихидаги ҳукуматни бошқарган иккинчи аёл эди. Унга қадар 1991−1992 йилларда бош вазир курсисини Эдит Крессон эгаллаган.

 

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: