Ўзбекистон
19.04.2024
1 514

Профессионал таълим муассасаларида касб ва чет тиллари бўйича ўқув курслари йўлга қўйилади. Хорижда ишлаш истагидагилар тўлов-контракт асосида ўқишлари мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшларни касбга (мутахассисликка) ва чет тилларига ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ:
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Фуқароларни чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази ташкил этилади;
Марказ профессионал таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш жараёнларини мувофиқлаштириш, хорижий иш берувчиларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ва кенг омма учун очиқ эълон қилиш билан шуғулланади.
Профессионал таълим муассасаларида касб ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курслари йўлга қўйилади;
Таълим олувчилар инглиз, немис, япон, корейс, араб ва бошқа талаб юқори бўлган чет тилларига ўқитилади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.