Ўзбекистон
10.07.2023
1 400

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида Туркманистон етакчиси давлатимиз раҳбарини муддатидан илгари ўтказилган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий табриклаб, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади. Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари кейинги йилларда изчил ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда амалий ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Парламентлар ўртасидаги алоқалар ва гуманитар алмашинувлар фаоллашди. Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Бўлажак икки томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Туркманистон Ўзбекистонга йилига 2 млрд куб метргача газ етказиб беради
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Туркманистонда ОАВга берган интервьюсида газ Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжлари учун йўналтирилишини маълум қилди.
Садир Жапаров рафиқаси билан Ўзбекистонга келди
Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ўзбекистон Фаластинга гуманитар ёрдам сифатида 1,5 млн доллар ажратди
Президентнинг бунга оид қарори қабул қилинди.
Франция Президенти Эммануэль Макрон Ўзбекистонга келади
Ташриф амалга ошса, Макрон Ўзбекистонга келган Франциянинг иккинчи Президенти бўлади.