currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларХалқаро судда Украинанинг Россияга қарши даъвоси бўйича тингловлар бошланди

Халқаро судда Украинанинг Россияга қарши даъвоси бўйича тингловлар бошланди

Ўзбекистон

calendar

07.06.2023

eye

1 181

Халқаро судда Украинанинг Россияга қарши даъвоси бўйича тингловлар бошланди

Гаагадаги Халқаро судда Украинанинг Россия Федерациясига қарши даъвоси бўйича биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Россия "террорчи давлат" деб тан олинди. Киев Москвани 2014 йилдан бери Украина шарқидаги сепаратистларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда. Гаагада БМТ Халқаро судининг очилишида Россия “Украина яхлитлигини йўқ қилишга интилаётган террорчи давлат”, деб аталди. Киев томонидан Халқаро судга даъво киритилиб, БМТ Олий трибуналидан Москвадан Украина шарқидаги ҳозирда айирмачилар қўлида бўлган ҳудудларга қилинган тарихий ҳужумлар ва Қримнинг аннексия қилингани учун товон тўлашни талаб қилишини сўраган. Москва вакиллари жавоб позициясини пайшанба куни билдиришини маълум қилган. Мазкур суд иши 2017 йилда БМТнинг Халқаро судига тақдим қилинган Россияга қарши Украина билан боғлиқ бир қанча даъволардан биридир. Шунингдек, 2014 йилда Қримнинг зўрлик билан аннексия қилиниши, кейин эса ўтган йили Россиянинг Украина шарқига бостириб кириши ҳақидаги айбловлар ҳам бор. Киев Москва БМТнинг терроризмни молиялаштиришга қарши кураш ва ирқий камситишларга барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияларини бузганини ҳам даъво қилмоқда. Россияга қарши сепаратистларни қўллаб-қувватлаб, уларни қурол ва пул билан таъминлаганликда айбловлар илгари сурилган. Бироқ Россия томони айирмачилар билан ҳар қандай алоқани рад этмоқда. Шуни таъкидлаў жоизки, БМТ Халқаро судининг қарорлари бажарилиши мажбурий саналади, аммо суд айни дамда уни таъминлашга қодир эмас.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
862

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: