currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларХоразмда фуқародан кўчада тинч юриши учун 10 минг доллар талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Хоразмда фуқародан кўчада тинч юриши учун 10 минг доллар талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Ўзбекистон

calendar

15.06.2023

eye

1 056

Хоразмда фуқародан кўчада тинч юриши учун 10 минг доллар талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Хоразмда фуқародан кўчада тинч юриши учун 10 минг АҚШ доллари талаб қилган уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, Хоразмда яшовчи фуқародан 2022 йил декабрь ойидан 2023 йиил февраль ойигача 2 нафар шахс кўчада тинч юриши учун 58 миллион сўм миқдоридаги пулларни талаб қилиб олган. 6-8 июнь кунлари улар яна қўнғироқ қилиб, 10.000 АҚШ доллари топиб келишини, акс ҳолда унга тегишли транспорт воситасини тортиб олиб қўйиш билан қўрқитган. 9 июнь куни бу ҳақда фуқаро ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган. Бу шахслар Гурлан тумани Мустақиллик кўчасидаги кафеда учрашиб, талаб қилинган 10.000 АҚШ долларини олаётган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 165-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу шахслар  қамоққа олинган.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
841

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
29-феврал 2024, 06:17
957

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Хоразмга боради

Ташриф давомида Президент иқтисодиёт тармоқлар, ижтимоий соҳалар ва маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан танишади, янги объект ва лойиҳаларни ишга туширади.

cover image
31-август 2023, 08:38
1 157

Хоразм–Тошкент–Бухоро. Талабалар учун бир нечта йўналишларда қўшимча автобус қатновлари йўлга қўйилди

Автобуслар чипталарини автовокзал, автошох бекатидаги чиптахона ёки электрон тарзда харид қилиш мумкин.

cover image
13-август 2023, 05:20
1 149

Хоразмда ўқитувчиларни мактабни тозалашга жалб қилган директорга чора кўрилди

Давлат меҳнат назорати инспекцияси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан ўрганиш олиб борди.

cover image
13-июл 2023, 04:30
1 263

Тошкент вилоятида қотилликда гумонланаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Тармоқларда тарқалаётган видеотасвирда Ғазалкент шаҳрида ИИВ ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Олмазор туманида содир этилган қотилликда гумонланаётган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олиш жараёни акс этган.