currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларХотин-қизларга ўқишга кириш учун бериладиган тавсиянома мезонлари қандай?

Хотин-қизларга ўқишга кириш учун бериладиган тавсиянома мезонлари қандай?

Ўзбекистон

calendar

26.04.2023

eye

2 420

Хотин-қизларга ўқишга кириш учун бериладиган тавсиянома мезонлари қандай?

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига киришда давлат гранти асосидаги қабул доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади. Тавсиянома қуйидагиларга берилади:

  • кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар;
  • тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
  • турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
  • ногирон фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
  • 2 ва ундан ортиқ фарзандини тарбиялаётган, қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;
  • ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам И ёки ИИ гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.
Тавсиянома олиш учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилинади.

Ҳайдар Тўхтаев,

Когон туман адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти 

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: