currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларХусусий боғчада «декрет пули» берилмайдими?

Хусусий боғчада «декрет пули» берилмайдими?

Ўзбекистон

calendar

01.02.2023

eye

1 233

Хусусий боғчада «декрет пули» берилмайдими?

— Хусусий боғчада ишлайман. Яқинда туғуруқ таътилига чиқдим. Эшитишимча, менга хусусий боғча бўлгани учун «декрет пули» берилмас экан. Шу тўғрими? — Авваламбор амалдаги меҳнат қонунчилигига кўра, белгиланган ёшга етган ҳамда иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари бўлиши мумкин. Мулкдорнинг ўзи айни бир вақтда раҳбар бўлган хусусий корхоналар ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ходимлар ёллайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам иш берувчи бўлиши мумкин. Аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиб, туғишга қадар амалда бундай таътилнинг неча кунидан фойдаланилганидан қатъи назар аёлга тўлиқ берилади. Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг бутун даврида тўлиқ иш ҳақи миқдорида тўланади. Бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа тўланади. Ҳар бир туғилган бола учун бериладиган нафақанинг миқдори ва уни тўлаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади. Сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя соҳасига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдорини ошириш ва қўшимча ресурсларни жалб қилиш, ижтимоий ҳимоя дастурлари қамровини кенгайтириш ва оилаларни оғир ҳаётий ҳолатлардан олиб чиқишга қаратилган қўшимча механизмларни жорий этиш йўналишларида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Фаолият туридан қатъи назар юридик шахс ташкил қилиб, фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган аёлларга “декрет” пулининг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан тўлаб берилади. Қолган қисми тадбиркор томонидан тўлаб берилади. Юқоридагиларга кўра, Сизга “декрет пули” берилиши лозим. Агарда бу масалада низо юзага келадиган бўлса тегишли фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқингиз бор. Саволга фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси Икромжон Курбанбаев жавоб берди.

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
768

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
716

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
622

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
552

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар: