currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларЯнги Зеландия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Янги Зеландия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Содда талқин

calendar

27.11.2023

eye

1 325

Янги Зеландия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади© Фото: hudud24.uz

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Янги Зеландия элчиси Сара Мэри Уолшни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” Ахборот агентлиги.

“Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Сара Уолш хоним билан учрашиш ва унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз. Самарали ҳамкорлик учун инновацион қишлоқ хўжалигидан тортиб яшил энергиягача бўлган кўплаб янги ва истиқболли йўналишларни ўрганиш орқали мамлакатларимиз ўртасидаги узоқ масофани қисқартириш йўлларини муҳокама қилдик. Элчи хонимга икки томонлама муносабатларимиздаги улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз, ” – деб ёзган Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида.

Маълумот учун, Сара Мэри Уолш Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаган Йэн Александр Хилл (қароргоҳи Москва шаҳрида) ўрнига тайинланди.

Ўзбекистон ва Янги Зеландия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 11 мартда ўрнатилган. 2019 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Янги Зеландия фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режимни жорий қилди. Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида Ўзбекистонга Янги Зеландиядан 736 нафар сайёҳ келган.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: