Ўзбекистон
29.07.2023
1 400

Бош прокуратура кўп қаватли уйнинг лифтига кириб, вафот этган аёл воқеаси бўйича қўшимча баёнот бериб, унда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ҳолат бўйича берган расмий муносабати аввалроқ маълум бўлган тафсилотларга зидлигига ишора қилди. “24 июль куни 32 ёшли аёл кўп қаватли уйнинг лифтига кириб, вафот этган. Ушбу лифт 4 кун давомида ишламаётганлиги сабабли, аёлнинг мурдаси лифтни ичида қолиб кетган. 26 июль куни марҳуманинг яқин қариндошлари аёлни топиб бериш юзасидан ички ишлар идорасига мурожаат қилишган. 27 июль куни уй яшовчилари томонидан марҳума аёл лифт ичидан топилган. Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура текшириш ўтказишни бошлаган. Шу орада, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, эътибор беринг “28 июль куни мутахассислар томонидан жойига чиқиб ўрганилганида, лифт қурилмасининг хавфсизлик мосламалари ишчи ҳолатдалиги юзасидан бирламчи кўрик ишлари амалга оширилди ва уларни ишчи ҳолатдалиги аниқланди” деб расмий муносабат билдирган. Ваҳоланки, лифт 24-28 июль кунлари ишламаётганлигини воқеа гувоҳлари, уй яшовчилари ўз тушунтиришларида, шунингдек, воқеа жойида холис суриштирув олиб борган оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистларнинг видеорепортажларида тўлиқ ўз тасдиғини топган”, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.