currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИИВ ва халқаро ташкилотлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди

ИИВ ва халқаро ташкилотлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон

calendar

28.08.2023

eye

994

ИИВ ва халқаро ташкилотлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 23-август куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ биносида Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси – Вазирлик ТҚД ЖҚХ Одам савдосига қарши курашиш бўлими ва АҚШ Халқаро ривожланиш агентлигининг (USAID) ҳамда “Winrock International” халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти вакиллари ўртасида халқаро ишчи учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир давомида одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона марказлаштирилган ахборот базасининг самарали фаолият юритишини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Ягона марказлаштирилган ахборот базаси Ўзбекистон ҳукумати, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва халқаро ташкилотларнинг одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги ахборот алмашинуви ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларини сезиларли даражада яхшилайди. Ягона марказлаштирилган ахборот базасига одам савдоси жабрдийдаларига кўрсатилаётган ёрдам хизматлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритилади. Ушбу маълумотлар қўллаб-қувватлаш хизматларидаги камчиликларни аниқлашга ва одам савдоси жабрдийдалари учун хизматларни яхшилаш бўйича далилларга асосланган тавсияларни ишлаб чиқишга ёрдам беради. “Маълумотлар базасидан самарали фойдаланишда амалиётчи мутахассисларни тайёрлаш муҳимлигини англаган ҳолда, биз комплекс ўқув дастурини ишлаб чиқдик. Ушбу дастур амалиётчиларга тизимдан самарали фойдаланиш учун зарур кўникма ва билимларни беради. Бугун биз амалиётчиларнинг маълумотлар базасида таҳлилий воситалардан фойдаланишга пухта тайёргарлик кўришлари учун ўқув машғулотларини ҳам ўтказмоқдамиз”, — деди Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия масъул котиби – ИИВ ТҚД ЖҚХ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Наримон Рахимов, ишчи учрашувга якун ясаб. Ушбу ёрдам “Winrock International” халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти филиали томонидан амалга оширилаётган “Марказий Осиёда хавфсиз миграция” (SMICA) лойиҳаси доирасида тақдим этилди.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
862

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: