Ўзбекистон
30.10.2023
1 353

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ИИБ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилди. Унда “Z.N.» фермер хўжалиги раҳбари У.А. “Қизғалдоқ” МФЙ ҳудудидаги ер майдонларини суғориш учун ҳеч қандай ҳужжатсиз 3 дона электр сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. Шу каби, Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Наманган ҳудудий филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро О.И. “Янги аср” МФЙдаги қушхона биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ер остидан яширинча уланиб, жами 431,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. Маълум қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Тошкент вилоятида 32 та “дом” қарийб 1,5 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан иккита ҳудудда электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди.
Энергия тежамкор қурилмалардан фойдаланганларга чегирма берилади
Иқтисод қилинган электр энергияси ҳажмига 3 йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади.
Фарғонада МЧЖ масъуллари 568,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор?
МЧЖ масъул шахслари корхонанинг нотурар объектига ўрнатилган электр ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказган ҳолда электр энергиясини ўғирлаган.
Тўртта ҳудудда ноқонуний валютафурушлар аниқланди. Уларга қонунчиликда қандай жазо қўлланилиши мумкин? Кимлар жавобгарликка тортилмайди?
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари томонидан валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди.