currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИнсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқий акциянинг аҳамияти

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқий акциянинг аҳамияти

Ўзбекистон

calendar

22.01.2024

eye

809

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқий акциянинг аҳамияти

Бугунги кунда давлат идораларининг ҳар куни турли йўналишларда Ўзбек халқига хизмат қилиши инсон манфаати йўлидаги амалий натижаларни бермоқда. Қувонарли жиҳати, ҳар хил муаммоларга ечим излаётган, ҳуқуқий кўмакка эҳтиёжи бор инсонларга хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича бошланган 2024 йилнинг айнан мана шу кунларида яна бир ажойиб иш йўлга қўйилди.

Жумладан, адлия органларининг бевосита аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш борасидаги фаолиятини янада кучайтириш ҳамда адлия органлари фаолиятини фуқаролар ўз ҳаётида ижобий ўзгариш орқали сезишини таъминлаш мақсадида, 2024 йилнинг 20 январидан 20 мартига қадар “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси  ўтказилмоқда.  

Ҳуқуқий акция доирасида маҳаллалар кесимида туғилиши қайд этилмаган ва бунинг натижасида фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ИД-картаси мавжуд бўлмаган шахсларни рўйхати  шакллантирилмоқда. Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЙ бўлимлари ходимлари томонидан жойига чиқиб, уйма-уй юрган ҳолда тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган шахсларнинг тегишли маҳаллалар кесимида ҳал қилинмоқда. Ана шундай хайрли иш Сергили туман адлия бўлими Раджабова Дилноза Алимовна Сергели туман ФҲДЙ бўлим мудираси вазифасини бошқарувчи ва Давлат хизматлари маркази Директори Оғажонов Ҳусниддин Улуғбековичлар томонидан мурожаатчиларга қонунчиликда белгиланган тартиб-таомиллар тушунтирилиб, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда.  Эътиборли жиҳати, масъуллари томонидан Сергели тумани 7 мавзе «Номданак» МФЙ 1- тор кўча 16- хонадонда яшовчи фуқоро Обидова Башорат Расуловна мурожаати асосида эрининг  вафот этгани муносабати билан “Ўлим ҳақидаги гувоҳнома” ҳамда ўзига  боқувчисини йўқотган нафақасини тайинлашга ёрдам берилди. Албатта, ҳар бир фуқарога ана шундай ҳуқуқий ёрдам бериш жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиради, ҳамда фуқароларнинг илоҳотларга, қонунларга бўлган ишонч ва ҳурматини оширади. Биз учун эса, бу акция доирасида хизмат қилиш ҳам қарз, ҳам фарздир.

Сергили туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази Директори Оғажонов Ҳусниддин Улуғбекович, Раджабова Дилноза Алимовна Сергели туман ФҲДЙ бўлим мудираси в.в.б

 

 

 

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: