Ўзбекистон
08.07.2023
1 733

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида яшовчи 28 ёшли (аёл) Р.М. Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилиб, “номаълум шахс” унга Instagram орқали ёзиб, унда мавжуд бўлган аёлнинг видеотасвирини ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётганини маълум қилган. Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида яшовчи 20 ёшли Т.О. содир этгани аниқланган. Унга кўра, Т.О., Р.М.нинг Instagram ижтимоий тармоғи орқали, дугонаси билан тўғридан-тўғри жонли эфирни амалга ошираётган вақтида ёзиб олинган видеотасвирни ўзининг “Hello Tashkent” профилига беҳаё суратлар орасига жойлаштириш билан қўрқитиб, пул маблағларини талаб қилган. Келтирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Т.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунга мувофиқ, Т.О. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. Мавзуга доир: Одамларни алдаб, уларнинг пулларини ўғирлаб келган сохта “ижарачи” қўлга олинди
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.