Ҳуқуқ
26.03.2026
46

Маълумки, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти юртимизда юридик кадрлар малакасини оширишда алоҳида ўринга эга.
Сабаби, ҳуқуқ тизими доимий равишда янгиланиб бораётган шароитда юристларнинг малакасини ошириш масаласи алоҳида аҳамият касб этмоқда. Қонунчиликка киритилаётган ўзгартишлар, янги ҳуқуқий институтларнинг пайдо бўлиши, рақамлаштириш жараёнлари ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий тизимга кириб келиши — буларнинг барчаси юристдан доимий равишда ўз билим ва кўникмаларини янгилаб боришни талаб қилади.

Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятининг бир йиллиги юзасидан очиқ мулоқот ва ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Институт Матбуот котиби Нуринисо Нурмуҳаммедова таъкидлаганидек, мазкур тадбир жамоатчилик олдида очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлаш, юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда юридик таълим тизимининг долзарб аҳамиятини ёритишга қаратилди.

Қайд этилганидек, Институт фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ–80-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган. Мазкур ҳужжат асосида Адлия вазирлиги ҳузуридагитўртта малака ошириш маркази негизида ягона Институт тузилган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сон қарори билан Институт фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилган.
2025 йил давомида Институт томонидан 423 та малака ошириш гуруҳи ташкил этилиб, 37 672 нафар тингловчиўқитилди. Шундан 17 638 нафари адлия тизими ходимларидан иборат бўлди. Масофавий таълим орқали 31 527 нафар тингловчи қамраб олинди.
Институт директор биринчи ўринбосари Рустам Хурсанов қайд этганидек, узлуксиз касбий ривожланиш платформалари орқали 15 900 нафардан ортиқ тингловчи жалб этилди. 2025 йил IV чораги якунига қадар 443 та ўқув модули ишлаб чиқилди.
— Маҳалла тизими билан ҳамкорлик доирасида 3 893 нафар маҳалла раислари ўқитилди, 1 054 нафари медиаторликка тайёрланди ва 2 839 нафари ҳуқуқий билимларини оширди, — деди Рустам Хурсанов. — 793 нафар педагог қайта тайёрланди, 220 нафарга яқин мутахассислар юридик мутахассисликка қайта тайёрланди. 20 нафарга яқин хорижий экспертлар иштирокида миллий юридик кадрлар учун халқаро стандартлар бўйича курслар ташкил этилди.

Халқаро ҳамкорлик йўналишида қатор хорижий таълим муассасалари, юридик фирма ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, 15 та меморандум имзоланди. Бугунги кунда 30 га яқин хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда 17 та учрашув ва 12 та халқаро тадбирлар ташкил этилди. 20 нафар хорижий экспертлар таълим жараёнига жалб қилинди. 30 нафарга яқин Институт тингловчилар хорижда малака оширишга юборилди.
Илмий фаолият доирасида 25 та ўқув-услубий адабиётлар ва 74 та илмий мақола тайёрланди. Қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган 20 дан зиёд лойиҳа ва таклифлар ишлаб чиқилди. 3 та ихтисослик бўйича докторантура фаолияти йўлга қўйилиб, 30 нафар тадқиқоқтчилар олий таълимдан кейинг таълим институтига қабул қилинди.
Келгусида натижага йўналтирилган баҳолаш тизимини жорий этиш, ўқув модулларини янгилаш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, илмий-тадқиқот фаолиятини кучайтириш ва очиқликни таъминлаш устувор вазифалар сифатида белгиланди.
Мазкур йиғилиш Институт фаолиятининг очиқлиги ва самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.
Улашиш:
Бошқалар
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Ногиронлар учун махсус тўхташ жойларига қўйилган ҳуқуқий талаблар
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ижро интизоми бўйича сертификат олиш тартибини биласизми?
Низомга мувофиқ, ижро интизоми учун масъул ходимлар ҳар уч йилда камида бир марта малака ошириш курсларини ўташи шарт.