currencies image

11 802,19 UZS

7,63

usd

currencies image

13 527,67 UZS

41,81

eur

currencies image

139,87 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларИнвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади

Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади

Ўзбекистон

calendar

18.12.2023

eye

1 147

Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун шароитларни янада кенгайтириш, хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларини ривожлантириш бўйича навбатдаги вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилиши маълум қилинди.

Қайд этилишича, ҳудудларда ушбу вазифалар билан Савдо-саноат палатасининг лойиҳа қиладиган ва экспортга кўмаклашадиган мутахассислари шуғулланади.

Экспорт агентлиги ва жамғармаси, “Ўзбекекспертиза” ташкилоти ҳам Савдо-саноат палатаси тизимига ўтади.

Ишлаб чиқариш, экспорт ва брендларга бериладиган грант, субсидия ва бошқа имтиёзлар палата орқали эгасига очиқ-ошкора ва шаффоф бериладиган тизим жорий қилинади.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: