currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЁшлар стартаплари учун янги имкониятлар

Ёшлар стартаплари учун янги имкониятлар

Ўзбекистон

calendar

27.03.2026

eye

40

Ёшлар стартаплари учун янги имкониятлар

Ёшларни ғояси бор, лекин уни қандай амалга оширишни билмаслиги мумкин. Бизнес қилмоқчи, лекин маблағи йўқ, қаердан бошлашни тушунмаслиги мумкин. Айнан шу муаммони ҳал қилиш учун янги қарор қабул қилинди ва бу қарор   1 апрелдан татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2026-йилда 11-февралда ПҚ-59-сон "Стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Қарор аллақачон кучга кирган, асосий ўзгаришлар эса 1 апрелдан  татбиқ этила бошлайди.

Краудсорсинг: давлат ўзи муаммо эълон қилади, сиз ечим топасиз

Қарорнинг энг қизиқ янгилиги шунда: энди давлат органлари, ташкилотлар ва давлат корхоналари ўз соҳасидаги ҳал қилинмаган муаммоларини махсус электрон платформага жойлайди. Хоҳлаган киши — тадбиркор, талаба, ихтирочи — шу муаммога ечим таклиф қилиши мумкин. Энг самарали деб топилган г'оя соҳибига лойиҳани амалга ошириш учун давлат томонидан шартнома берилади. Бундан ташқари, ҳар ойда "Стартап куни" учрашувлари ўтказилади — стартапчилар давлат вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имконига эга бўлади.

5 миллиард сўмгача фоизсиз қарз — энг катта янгилик

Қарорига кўра, стартап студия, инкубация ёки акселерация маркази очмоқчи бўлганлар учун ажойиб хабар: йилига 20 тагача лойиҳага 5 миллиард сўмгача фоизсиз қарз берилади. Муддати — 5 йил, биринчи йили имтиёзли, яъни тўлов йўқ.

 

Таълим ва патент харажатлари — қопланади

Яна бир муҳим имтиёз, ўқув курслари ва сертификат олиш, нуфузли акселерация ва инкубация дастурларида иштирок этиш харажатларининг 50 фоизгача қисми, лекин 20 минг доллардан ошмаган миқдорда қопланади. Патентлаш, интеллектуал мулкни рўйхатдан ўтказиш ва савдо белгиси олиш харажатлари ҳам тўлиқ қопланади. Маҳаллий инкубация ёки акселерация дастурларига тўланадиган бадал учун эса ойма-ой грант берилиб, унинг умумий миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараварига — яъни 41,2 миллион сўмга тенг бўлади.

ПҚ-59-сон қарорида 2030 йилга қадар аниқ мақсадлар ҳам белгилаб қўйилган: 5 мингта стартап лойиҳа, 2 миллиард доллар венцур инвестиция, 20 мингдан ортиқ янги иш ўрни. 100 миллион доллардан ошиқ қийматли 25 та йирик стартап компания яратиш ҳам режа қилинган.

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб олий таълим ташкилотларида "Олийгоҳлар — стартаплар генератори" дастури ишга тушади. Бу дастур доирасида университетларда IT-парк ва венчур жамғармалар билан ҳамкорликда талабалар акселераторлари жорий этилади. Талабалар нуфузли халқаро акселераторлар ва хорижий университетлар билан стажировка ва алмашинув дастурларида ҳам иштирок этиш имконига эга бўлади.

Энг муҳими: олий таълим ташкилотларига талабалар ва илмий ходимларнинг истиқболли стартап лойиҳаларига ҳар бир лойиҳага 20 минг долларигача ўз маблағларини инвестиция қилиш ҳуқуқи берилди. Акселератор таркибида энди "стартап менежер" ва "стартап трекер" лавозимлари ҳам бўлади.

Жорий 1 апрелдан бошлаб ҳар бир ҳудудда бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида Стартаплар клуби ташкил этилади. Улар ҳар ой стартап ташаббускорлар билан учрашади, давлат органлари билан юзага келган муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатади ва ҳудуддаги йирик тадбиркорлик субъектларини стартап лойиҳаларга бириктиради.

Агар ғоянгиз бўлса, аввало стартап экотизимининг ягона электрон платформасида рўйхатдан ўтинг.

 

М.Ёқубжонов,
Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқитувчиси

Улашиш:

Бошқалар

8-март 2026, 05:28
942

Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?

Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади


7-март 2026, 06:14
799

Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.


26-феврал 2026, 05:37
694

Ижро интизоми бўйича сертификат олиш тартибини биласизми?

Низомга мувофиқ, ижро интизоми учун масъул ходимлар ҳар уч йилда камида бир марта малака ошириш курсларини ўташи шарт.


27-феврал 2026, 10:29
624

Иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган ходимларни қайта ишга қабул қилиш тартиби қандай?

Ҳарбий хизматга чақирилган (кирган), лекин кейинчалик захирага бўшатилган ёки истеъфога чиқарилган ходим, агар у ҳарбий хизматга чақирилган (кирган) кундан эътиборан кўпи билан уч ой ўтган бўлса, аввалги иш жойига (лавозимига) қайтиш ҳуқуқига эга.