currencies image

12 900,00 UZS

20,16

usd

currencies image

14 595,06 UZS

86,12

eur

currencies image

157,32 UZS

1,29

ru



АсосийЯнгиликларИш берувчининг ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

Иш берувчининг ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

#NoComment

calendar

23.04.2025

eye

126

Иш берувчининг ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 370-моддасига кўра, ходимларни қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга бўлган заруратни иш берувчи белгилайди, бундан ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш зарурати меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ҳоллар мустасно.

Ходимларни қайта тайёрлашга ва ўз малакасини оширишга юбориш тартиби меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланади.

Ходим иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган тақдирда, иш берувчи қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида ходимнинг иш жойини (лавозимини) ва ўртача иш ҳақини сақлаб қолиши шарт.

Агар қайта тайёрлаш ёки малака ошириш ихтиёрий равишда амалга оширилса, иш берувчи қайта тайёрлаш ёки малака ошириш вақтида ходимнинг иш жойини (лавозимини) сақлаб туриши шарт. Ходимнинг ўртача иш ҳақини сақлаб қолиш масаласи жамоа шартномасида, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган ички ҳужжатда ёхуд меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ҳал қилинади.

Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шакллари, зарур касблар ҳамда мутахассисликларнинг рўйхати иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланади.

Улашиш:

Бошқалар