Ўзбекистон
02.08.2023
1 208

Жорий йилнинг 31 июль куни Транспорт вазирлигида Италиянинг “Arsenale Group” компанияси вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
Тадбир доирасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларида люкс сайёҳлик поездини ишга тушириш бўйича таклифлари тингланди.
[caption id="attachment_17315" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: Mintrans_uz[/caption]
Компания раҳбарияти вагонларни панорамали деразалар, ҳашаматли кабиналар ва ресторан вагонлари билан жиҳозлашни режалаштирмоқда.
Бугунги кунда бундай поездлар қурилиш жараёнида бўлиб, 2026 йилда БАА ва Саудия Арабистонида ишга туширилиши режалаштирилган.
“Arsenale Group” вакиллари люкс вагонларни Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Хива – Тошкент йўналиши бўйича ишга туширишни таклиф қилди.
Компания вакилларининг таъкидлашича вагонлар Италияда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
Мазкур сайёҳлик поездида жами 33 та кабина ва умумий сиғими 66 йўловчига мўлжалланган юқори қулайликка эга 12 та люкс вагонлардан иборат бўлиши кўзда тутилган.
Учрашув якунида томонлар ушбу масала бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Италия Президенти фарзанди билан Ўзбекистонга келди
Сержо Маттарелла фарзанди Лаура Маттарелла ҳамроҳлигида мамлакатга келди.
Италия Президенти Ўзбекистонга келади
Сержио Маттарелланинг ташрифи Тошкентда бошланиб, Самарқандда якунланиши кутилмоқда.
Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Италиядаги янги элчиси этиб тайинланди
У 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонасини бошқарган Отабек Акбаров ўрнини эгаллади.
Энди Самарқанддаги 20 та мактабда туризм соатлари жорий этилади
Ўқувчиларнинг Ўзбекистон ва хориждаги туризм ҳамда маданий мерос ҳақидаги билимларини шакллантиришга қаратилган мазкур тажриба кейинчалик Бухоро, Хива, Шаҳрисабз ва бошқа мактаблар ўқув дастурларига киритилади.