Ҳуқуқ
04.11.2026
23

Йўл-транспорт ҳодисалари инсон ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф туғдирадиган ҳолатлардан биридир. ЙТҲ содир бўлганда ҳар бир ҳайдовчи қонунчиликда белгиланган мажбуриятларга қатъий риоя этиши, жабрланганларга ёрдам кўрсатиши ҳамда тегишли хизматларга хабар бериши лозим.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларида ЙТҲ содир бўлганда ҳайдовчининг мажбуриятлари белгилаб қўйилган.
Унга кўра, ЙТҲ содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт:
- транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши, транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги;
- тан жароҳати олганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши, тез тиббий ёрдам ва фавқулодда қутқарув хизматларини чақириши, шошилинч ҳолларда эса тан жароҳати олганларни яқин орадаги тиббиёт муассасасига йўлакай транспорт воситасида жўнатиши, бунинг имкони бўлмаган ҳолларда ўз транспорт воситасида олиб бориши, у ерда ўз исми-фамилияси, транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси ҳақида ахборот бериши (ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини ва транспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатни кўрсатиши) ва ҳодиса рўй берган жойга қайтиб келиши;
- агар бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилса, дастлаб транспорт воситаларининг бир-бирига ва йўл тузилмалари объектларига нисбатан жойлашган ҳолатини, ҳодисага алоқадор буюмлар ва изларни, гувоҳлар иштирокида, шунингдек, фотосурат ёки видеоёзув воситалари билан, турган ўрнини чизувчи мосламалар ёрдамида белгилаган ва транспорт воситасини зарур ҳолларда айнан шу ҳолатга қайта жойлаштириш имконини берадиган ҳолда қайд этишни амалга ошириши, уларнинг йўқолмаслигини ва ҳодиса рўй берган жойни айланиб ўтишни ташкил қилишнинг барча чораларини кўриши, сўнгра қатнов қисмини бўшатиши;
- ҳодиса ҳақида ИИОга хабар бериши, гувоҳларнинг исм-фамилиясини ва яшаш манзилини ёзиб олиб, ИИО ходимларининг келишини кутиши.
Шунингдек, ҳайдовчилар транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш билан боғлиқ ҳолларда, йўл транспорт ҳодиса ҳақида ДЙҲҲХ ёки ИИО ходимларига хабар бермасликлари мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, ЙТҲ содир бўлганда ҳайдовчининг ўз мажбуриятларини ўз вақтида ва тўғри бажариши инсон ҳаётини сақлаб қолиш, ҳодиса оқибатларини камайтириш ва қонунийликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Белгиланган талабларга риоя этмаслик қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Лобар Розимова
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.