currencies image

12 581,97 UZS

84,22

usd

currencies image

14 698,26 UZS

39,65

eur

currencies image

157,75 UZS

0,96

ru



АсосийЯнгиликларЮқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди

Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди

Ҳуқуқ

calendar

06.08.2025

eye

280

Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорларда солиқ текширувлари ўтказилмайди

Қарорга кўра,  рейтинг доирасида тадбиркорлик субъектлари қуйидаги тоифаларга ажратилади:

«ААА», «АА» ва «А» тоифалар — юқори барқарорлик рейтинги;

«ВВВ», «ВВ» ва «В» тоифалар — ўрта барқарорлик рейтинги;

«ССС», «СС» ва «С» тоифалар — қониқарли барқарорлик рейтинги;

«D» тоифа — қуйи барқарорлик рейтинги; 

Қарорга кўра, юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлар учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилади:

— “ААА” тоифадаги тадбиркорлар фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди, (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно) шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорларга ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кунда текширувларсиз амалга оширилади;  

4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган “АА” ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорларга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 15 фоиз миқдоридаги дастлабки тўлов бир йўла амалга оширилганда қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланмайди ҳамда бўлиб-бўлиб тўлаш муддати 5 йилгача узайтирилади;

“А” ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига:

— солиқлар бўйича (ҚҚС бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш 3 кунда амалга оширилади;

— товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби татбиқ этилади.

2024 йил 1 апрелдан тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 379

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


24-июл 2025, 11:49
1 092

Никоҳланувчилардан бири носоғлом бўлса, никоҳ тузиладими?

Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ фақат тарафларнинг ўзаро розилиги асосида тузилади.


8-август 2025, 06:28
945

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
901

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.