currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларЙўлларда мобил радарлар ҳақида огоҳлантириш талаб этилмайди

Йўлларда мобил радарлар ҳақида огоҳлантириш талаб этилмайди

Ҳуқуқ

calendar

02.11.2026

eye

23

Йўлларда мобил радарлар ҳақида огоҳлантириш талаб  этилмайди

Ўзбекистонда мобил радарлар ўрнатилган ҳудудларда ҳайдовчиларни «Радар» йўл белгиси орқали олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 октябрдаги 596-сон қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларига тегишли ўзгартириш киритилди.

Аввалги тартибга кўра, ҳаракат тезлигини назорат қилувчи стационар ва мобил радарлар жойлашган ҳудудда, уларга 250–500 метр қолганда «Радар» йўл белгиси ўрнатилиши мажбурий эди. 

Янги қарор билан ушбу талабдан мобил радарларга оид қисм чиқариб ташланди.

Эндиликда «Радар» йўл белгисини ўрнатиш мажбурияти фақат стационар радарлар учун сақланиб қолади. 

Хусусан, ҳаракат тезлигини назорат қилувчи стационар радарлар жойлашган ҳудудда ва уларга 250 метрдан кам бўлмаган ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган масофада тегишли огоҳлантирувчи белги ўрнатилиши шарт.

Шу тариқа, ҳайдовчилар мобил радарлар мавжудлиги ҳақида олдиндан огоҳлантирилмаслиги мумкин.

Маълумот учун, мобил радарлар — учоёқли, патрул автомобилидаги, қўл радарлари ҳамда кўчма фото-видео мажмуалар ҳисобланади.

Улашиш: