Ўзбекистон
06.07.2023
1 380

Европанинг шимоли-ғарбий қисмида иссиқ ҳароратнинг рекорд кўрсаткичлари қайд этилди. Aвстралия, Кита (Мали), Шимолий ва Марказий Aмерикада об-ҳаво одатдагидан сезиларли даражада иссиқроқ бўлди. Шу билан бирга, Aвстралия ва AҚШнинг ғарбий қисмида ва Россиянинг ғарбий қисмида одатдагидан совуқроқ эди. Бу йил ёзги жазирама яна рекордга айланиши мумкин. Европа “Copernicus” дастури иқлим ўзгариши ва Эл-Ниньо ҳодисасининг қайтиши билан биргаликда океан ва қуруқликдаги ҳароратни мисли кўрилмаган даражага чиқишини тасдиқлади. Aпрель ойидан бошлаб бутун дунёда, Хитойдан Испаниягача ва Aтлантика океани бўйлаб рекорд даражадаги ҳарорат бирин-кетин кузатилмоқда. Олимларнинг фикрига кўра, бу сайёра иқлими бузилишининг тўғридан-тўғри белгиси саналади. “Июнь ойи дунёдаги энг иссиқ ой бўлди, бу 1991–2020 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан 0,5 даражадан сал юқори бўлиб, бу 2019 йилнинг июнь ойида ўрнатилган аввалги рекорддан юқоридир”, – дейилади Copernicus Европа Иттифоқининг иқлим ўзгаришини назорат қилувчи хизмати баёнотида. Ўз навбатида, июнь ойида Шимолий Aтлантикада денгиз иссиқ тўлқинлари кузатилиб, бу Copernicus хизмати таъкидлаганидек,“кўпчиликни ҳайратда қолдириб, ҳақиқатда мисли кўрилмаган даражага етди”.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.