Ўзбекистон
11.10.2023
775
“Тошкент метрополитени” ДУК метро йўловчиларига мурожаат билан чиқди. Қайд этилишича, жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб метрополитендан фойдаланувчи йўловчилар сони ўтган йилга нисбатан мутаносиб равишда кунига 200 мингдан ортиши кузатилган. Ҳозирги вақтда бир кунда ўрта ҳисобда метрополитеннинг йўналишларидан фойдаланувчи йўловчилар сони 690 — 700 мингни ташкил этмоқда. Айниқса, 20-сентябрь санасидан бошлаб кўчаларда 10 баллик автомашина тиқилинчлиги ҳисобига автобуслардаги йўловчиларни бир қисми метродан фойдаланиши ҳисобига бу кўрсатгич кунма-кун ортиб бормоқда. Йўловчилар сонини кескин кўпайиши метро вагонларга белгиланган йўловчиларни сонини 2 марта кўпайиши ва бунинг ҳисобига вагонларга нормадан ортиқ юклама тушиб метро поездларини тез-тез бузилишига олиб келмоқда. Шу билан бирга, йўловчилар томонидан метрополитендан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинмаётгани яъни, ҳаракатланиш вақтида ўзаро ҳурматни сақлаш, поезд ичидаги йўловчилар чиқиб кетгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида туриб қолиш, манзилга келгач поезддан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш, вагон эшикларига суяниш ҳамда поезднинг бош ва сўнги вагонлари билан бир қаторда ўрта вагонларидан тенг фойдаланмаётганликлари асосий сабаблардан бири бўлмоқда. Шунингдек, йўловчилар томонидан вагонларда ва метрополитен ҳудудида шахсий буюмларни қолдириб кетиш каби ҳолатлар кузатилмоқда. Бунда текшириш мақсадида, йўналишдаги поездни ҳаракати йўналишидан олинади ва ҳаракат интервалини узайишига олиб келади. (охирги ҳафтада 9 та шундай ҳолат кузатилган). Бугунги кунда, метрополитен йўловчиларига янада қулай ва маданиятли хизмат кўрсатиш мақсадида, 6 та ҳаракат таркиби 5 та вагондан ташкил топган ҳолда хизмат кўрсатиб келмоқда, уларнинг сони шу йилнинг охирига қадар 13 тага етказилади. Маълум қилинишича, бундан ташқари, жорий йил якунига қадар 56 та ва 2024 — йил давомида яна қўшимча 104 дона замонавий метро вагонларини харид қилиш кўзда тутилган. Бунинг натижасида, тасарруфдаги ҳаракат таркибларини янгиланишига ҳамда йўналишларда поездлар оралиқ интервалини қисқартиришга эришилади. Янги метро вагонлари келишига 2 ой қолгани ва янги вагонлар келиши билан Чилонзор, Ўзбекистон, Юнусобод ва Ер усти ҳалқа йўли йўналишида вагонлар сони ортиши ҳамда бунинг ҳисобига оралиқ интервал янада камайтирилади. “Шуларни ҳисобга олиб, ҳурматли йўловчиларимиздан тиғиз вақтларда тўла вагонларига чиқмасдан, кейинги бўшроқ метро вагонларга чиқишларини сўраймиз”, дейилади мурожаатда.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.